Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден: «Америкаликлар Украинани зудлик билан тарк этиши керак – Жаҳон уруши бошланади»

2640

АҚШ президенти Жо Байден америкалик фуқаролар “Россия ҳарбий ҳужуми таҳдиди кучайиши” сабабли Украина ҳудудини зудлик билан тарк этиши кераклигини айтган.

"Америка фуқаролари ҳозироқ Украинани тарк этишлари керак", деди Жо Байден NBC News агентлигига берган интервьюсида. Унинг таъкидлашича, АҚШ армияси дунёдаги энг йирик армиялардан бири бўлган Россия билан тўқнашди.

Шунингдек, президент америкаликларни эвакуация қилиш учун Украинага АҚШ қўшинларини юбориш мумкин эмаслигини айтган. "Агар америкаликлар ва руслар бир-бирига қарата ўқ узишни бошласа, у ҳолда жаҳон уруши бошланади", деди у журналистнинг саволига жавоб берар экан.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти америкаликларни ҳар қандай йўл билан зудлик билан Украина ҳудудини тарк этишга чақирган баёнот билан чиққан эди. Бунгача Давлат департаменти фақат фуқароларга Украинага бормасликни тавсия қилган. Украинада ишлаётган америкалик дипломатларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берилди. Украина президенти Владимир Зеленский хорижий элчиларнинг Киевдан эвакуация қилинишини “дипломатик ўйиннинг бир қисми” деб атади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

169 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

657 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

407 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

439 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1374 20:22 05.07.2022

Илихон

159 20:15 05.07.2022
« Орқага