Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден халққа мурожаат қилди

1105

Байден Техасдаги отишма сабабли халққа мурожаатида “худди жанг майдонидагидек” ҳалок бўлган дўстларини кўрган болалар ва ўз фарзандларини бошқа бағрига боса олмайдиган ота-оналар ҳақида гапирган.

«Бу ота-оналарнинг аҳволи энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди», деган у. «Фарзандни йўқотиш қалбингизнинг бир бўлагини узиб олганга ўхшайди».

У, АҚШ учун чора кўриш вақти келганини айтган.

Қурол-яроғ лоббисига қарши курашиш лозимлигини айар экан: “Мен чарчадим. Биз ҳаракат қилишимиз керак. Менга биз бу қирғинга таъсир қила олмаймиз, деманг!” деб таъкидлаган АҚШ президенти. 

Байден Қўшма Штатларнинг қонун чиқарувчи вакилларини «соғлом ақл» билан қурол назорати тўғрисидаги қонунни қабул қилишга ундаган изоҳлар берди.

«Қачон биз қурол лоббисига қарши чиқамиз», деб сўраган у. 

Байденнинг таъкидлашича, у Сэнди Хукда 10 йил илгари 26 киши ҳалок бўлгани, улардан 20 нафари болалар эканини кўрганини қўшимча қилган.

Бир ҳафта олдин, 14 май куни Буффалодаги супермаркетда ирқчи қотил ўқотар қуролдан 10 кишини ўлдирган, уч фуқаро яраланган эди, уларнинг кўпчилиги қора танли бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

377 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

57 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

203 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

571 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

292 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

180 20:45 06.07.2022
« Орқага