Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден коронавирус ҳақидаги разведка маълумотларини очиқлашни буюрди

1034

Қонун АҚШ Энергетика вазирлиги COVID пандемиясининг лабораториядаги сизиб чиқиши туфайли бошланишини истисно қилмаслигига оид далиллар пайдо бўлгандан кейин республикачилар ташаббуси ортидан пайдо бўлди. Хитой бу масалани сиёсийлаштирмасликка ва Пекинни обрўсизлантирмасликка чақирди.

АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятдан SARS-CoV-2  коронавирусининг келиб чиқиши ҳақидаги баъзи разведка маълумотларини ошкор қилишни талаб қилувчи қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.

Байден 2021 йилда АҚШ разведка ҳамжамиятига вируснинг пайдо бўлишини текшириш учун «ихтиёридаги барча воситалардан фойдаланиш» ҳақида кўрсатма берганини ва ҳозирда бу иш давом этаётганини эслатган. «Биз келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш учун COVID-19 келиб чиқишини тушунишимиз керак», деган у.

Америка раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти бу масала бўйича имкон қадар кўпроқ маълумотни махфийликдан чиқаради ва оммага эълон қилади. Бунда Байден «миллий хавфсизликка путур етказиши» мумкин бўлган маълумотларнинг ошкор этилишидан ҳимоя қилиш учун конституциявий ваколатларга амал қилади.

Коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисидаги қонун ташаббускорларидан бири Миссури штатидан республикачи сенатор Жош Хоули бўлди, дея хабар бермоқда The Hill. Ҳужжат Миллий разведкадан Ухан вирусология институти ва COVID келиб чиқиши ўртасидаги потенциал алоқаларга оид ҳар қандай маълумотларни ошкор қилишни талаб қилади. У The Wall Street Journal нашрида чоп этилгандан кўп ўтмай Конгрессга таништирилди. Нашр АҚШ Энергетика вазирлиги ҳисоботига таяниб, вазирликнинг COVID-19 пандемияси лабораториядан келиб чиқиши ҳақидаги хулосалари ҳақида хабар берган. Ушбу версия ФҚБ томонидан қўллаб-қувватланди, яна тўртта разведка агентлиги - вируснинг келиб чиқишининг табиий назарияси, қолган иккитаси аниқ айтмаган, деб ёзган WSJ. Март ойи бошида АҚШ Миллий разведка бошқармаси иккала версияни ҳам кўриб чиқаётганини маълум қилган.

Давлат котиби Энтони Блинкен март ойи бошида вирусни лабораторияда яратиш эҳтимоли «жуда реал» эканлигини айтсада, аммо бу саволга аниқ жавоб ҳалигача йўқ.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг WSJ  нашрига жавобан Пекинни обрўсизлантиришни ва коронавируснинг келиб чиқиши масаласини сиёсийлаштиришни тўхтатишга чақирди. Дипломат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) қўшма илмий гуруҳи унинг лабораторияда келиб чиқиши эҳтимоли кам деган хулосага келганини эслатган. Пекин вирус лабораториядан чиққани ҳақидаги назарияларни ва расмийлар пандемия ва вируснинг одамдан одамга тарқалиши ҳақидаги маълумотларни яширганини рад этади. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги пандемияга дунёнинг турли жойларида индивидуал эпидемиялар сабаб бўлганини иддао қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Харков вилоятини Россияга қўшиб олиш чақириғига жавоб берилди

178 13:40 30.05.2023

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

296 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

350 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2965 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3494 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1672 22:17 28.05.2023
« Орқага