Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден Путинни геноцидда айблади

1044

Президент Байден Айова штатига борган пайтида сўнгги 41 йил ичида рекорд даражага етган АҚШ инфляцияси муаммосига тўхталди.

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатдаги юқори инфляция сабабини Россиянинг Украинага қарши тажовузи деб ҳисоблайди. Байден Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги ҳаракатларини “геноцид” деб атади. 

"Ҳукумат аҳолига нарх босимини пасайтириш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Россиянинг Украинадаги агрессияси бутун дунё бўйлаб ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Инфляция сабабларининг 70 фоизи ушбу маҳсулотлар нархининг ошиши билан боғлиқ”, деди АҚШ раҳбари.

Шунингдек, у нархларнинг ўсиши билан курашиш учун стратегик нефт захирасидан кунига бир миллион баррел нефт чиқаришга рухсат берганини ҳам таъкидлади.

АҚШ президенти Путиннинг Украинадаги ҳаракатларини геноцид деб атади:

"Оилавий бюджетингиз, машинангизнинг бензин бакини тўлдириш қобилиятингиз, буларнинг барчаси диктаторнинг уруш эълон қилиши ва дунёнинг иккинчи ярмида геноцид содир этишига боғлиқ бўлмаслиги керак".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Виждон эркинлиги динсизликни тарғиб қилишми?

587 13:45 06.07.2022

«Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди» – Нед Прайс

322 11:43 06.07.2022

Чикаго чеккасида отишма юз берди

180 14:15 05.07.2022

АҚШ “айбдор” ўқни Фаластинга қайтариб берди

1895 13:10 04.07.2022

“АҚШ янгича ёндашувни қабул қилмади” – Эрон

221 12:50 04.07.2022

Украина Россия билан музокараларни давом эттириш шартларни эълон қилди 

624 10:50 04.07.2022
« Орқага