Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден: «Украинадаги махсус ҳарбий операция Россияни заифлаштиради»

907

АҚШ президенти Жо Байден Россия Қуролли кучлари томонидан Украинада амалга оширилган махсус операция “Россияни кучсизроқ қилишини” айтди.

"Бизда ҳаммаси яхши бўлишини билишингизни истайман. Бу давр тарихида Путиннинг Украинага қарши уруши Россияни заифлаштиргани, қолган дунё эса ундан кучлироқ чиққани ёзилади”, — деган Оқ уй раҳбари Конгрессга йиллик мурожаатида. 

Америка етакчисининг қўшимча қилишича, Украинадаги воқеалар Европа давлатларининг бирлигига олиб келган.

“Биз давлатлар етакчилари ўртасида бирдамлик, бирлашган Европа ва бирлашган Ғарбни кўряпмиз”, — дейди у.

Худди шу нутқида Байден Америка Қўшма Штатлари ҳаво ҳудудини Россия самолётлари учун ёпишини эълон қилди.

Маълумот учун: 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ҳарбий махсус операция бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар Украинани “қуролсизлантириш” ва унинг ҳокимиятини “миллатчиликдан халос этиш”га қаратилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

201 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

724 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

451 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

493 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1466 20:22 05.07.2022

Илихон

165 20:15 05.07.2022
« Орқага