АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессияси умумсиёсий мунозараларида АҚШ маъмурияти Фаластин-Исроил можаросини икки давлатнинг ҳамжиҳат яшаши асосида ҳал қилиш тарафдори эканлигини билдирди.
У халқаро ҳамжамиятни дипломатик саъй-ҳаракатларни ва сиёсий музокараларга содиқликни «бутун дунёдаги тарангликни ҳал қилишнинг биринчи воситаси сифатида, Яқин Шарқнинг барча халқлари учун янада мустаҳкам тинчлик ва хавфсиз келажакка интилишга» ундади. «Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига бўлган садоқати шубҳасиздир. Биз сўзсиз мустақил яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаймиз», деди Байден. Унинг маърузаси БМТ Бош ассамблеясида АҚШ раҳбари сифатида қилган биринчи нутқи бўлди.
«Аммо мен икки давлатнинг биргаликдаги яшаш принципи - яҳудий демократик давлати сифатида Исроилнинг келажагини тинч ва демократик Фаластин давлати билан тинч-осойишта ҳамжиҳатликда яшашига ишонаман. Биз ҳозирча бу мақсаддан узоқда бўлсак-да, лекин биз ҳеч қачон ўзимизни ривожланиш имкониятидан воз кечмаслигимиз керак», деган президент.
Август ойи охирида Исроил бош вазири Нафтали Беннет ҳукумат бошлиғи бўлган даврда фаластинликлар билан низолар ҳал бўлишига умид қилмаётганини айтган. Шунингдек, у Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун аҳоли пунктлари қуриш сиёсатини тугатиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
Байден яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаб, Фаластинга тинчлик олиб келмоқчи
1974
УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди
983
18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи
1062
15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида
704
13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди
1382
10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр
723
09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди
1476
15:30 07.06.2023