Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Байроқни ўзгартириш пайти келмадими?

5360

AzonTV эфирга берган “Фикрат” таҳлилий дастурининг навбатдаги сонида “Байроққа муносабатимиз: у аслида қандай бўлиши керак?” мавзусида мунозара бўлди. Унда экспертлар Ҳамид Содиқ, Камолиддин Раббимов, Баҳром Ирзаев иштирок этди.

Кўрсатувда сиёсатшунос Ҳамид Содиқ иштирок этиб байроқ ва мадҳия борасида ўз фикрларини ўртага ташлади:

“Маълумки байроқ ва мадҳия асосий миллий атрибутларимиз ҳисобланади. Бироқ мадҳия шеъри ва байроқ Ўзбекистон эндигина мустақилликка эришган даврда, ҳали советча руҳият бизни тарк этмаган пайтда қабул қилинганини унутмаслик керак. 

Ҳатто Россияда ҳам бугунги кунда байроқни ўзгартириш масаласи кўтарилмоқда. Шунингдек, Россиянинг гербига нисбатан ҳам уларнинг эътирозлари бор. 

Лекин бизда ҳам шундай жараён бошланиши учун Ўзбекистон сиёсий элитасига ирода керак бўлади. Бу нарсани тўғри тушунишимиз керак, табиий ҳолат, деб қараш керак. Ҳозирги иттифоқ давлатларидаги сиёсий элита номенклатураси асосан СССР  даврида эти қотган инсонлардан иборат. Улар ҳар қанча ўзини мустақиллик тарафдори қилиб кўрсатмасин, барибир илдизи ўша даврларга бориб тақалади. Ўз фаолиятида советнинг қайсидир элементларини кўрсатиб қўяверади. Чунки бу рамзлар уларнинг ёшлиги билан боғлиқ, кучга тўлиб ишлаган пайтлари билан боғлиқ, уларнинг  ғурурланган пайтлари билан боғлиқ. Қайсидир маънода бу даврнинг ўтиб кетиши учун маълум бир вақт ҳам талаб қилинади. Авлодлар алмашинуви талаб қилинади. Лекин бу тизимли равишда, миллат ойдинлари томонидан ўйланган тартибда амалга ошириш керак. Стихияли тарзда амалга ошиши керак эмас. 

Балки келажакда бу рамзларни ўзгартириш талаб этилар, балки мадҳияни ўзгартирармиз. Масалан Туркистон мухториятининг куйлари жуда чиройли. “Туркистондир шонимиз” қўшиғи, шулар жумласидан. Ёки уларнинг бирор элементларини олиш ҳам мумкин. Агар ўша мадҳияни эшитсангиз, тарихни билмасангиз ҳам кўзингизга ёш келади. “Туркистондир шонимиз” деб куйланса, бундай мадҳия кучли ватнапарварлик туйғуларини уйғотади. Масалан, Афғонистоннинг мадҳиясини оладиган бўлсак, турли хил тилларда айтилади. Диний калималар ҳам қўшилган. Бу ҳар жойнинг ўз қадриятлари билан боғлиқ албатта. Шу боис, бизда ҳам давлат рамзларига бугунги кун нуқтаи назаридан қараш вақти келди деб ўйлайман, деди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

402 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

892 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

879 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

555 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1342 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

537 18:40 25.03.2023
« Орқага