Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байрутда снайперлар намойишчиларга ўт очди. Ҳалок бўлганлар бор

525

Байрутнинг Тайюни туманида намойишчиларга ўқ узилиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Яна тахминан 60 киши яраланган.

ОАВ маълумотларига кўра, шиа партияларининг тарафдорлари 2020 йилда Бейрут портида содир бўлган портлаш ишини олиб бораётган бош судья Ториқ Битарни вазифасидан четлатишни талаб қилган оммавий намойишда қатнашиш учун йиғилган пайтда намойишчиларни ўққа тутиш бошланган.

ТАСС хабарига кўра, воқеа жойида бўлган гувоҳнинг хабар беришича, снайпер биноларнинг биридан намойишчилар ва хавфсизликни таъминлаётган ҳарбий патрулларга қарата ўқ узган. Бунга жавобан ўт очилган. ОАВ маълумотларига кўра, «Ливан кучлари» мухолифат партияси аъзолари шиа фаоллари билан тўқнашган.

Ҳозирги пайтда бу ҳудуд армия томонидан қуршаб олинган, кварталлар ва уларга кириш жойлари эгалланган. Патруль бошланди. Воқеа жойига йирик калибрли пулемётлари бўлган бир нечта зирҳли транспорт воситалари етиб келди, деб хабар беради «РИА Новости».

Снайперларни қидириш давом этмоқда, деб хабар берилган мамлакат армиясининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Бейрут денгиз портида портлаш 2020 йил 4 августда содир бўлган. Унда 219 киши ҳалок бўлиб, 6,5 минг киши жароҳатланган эди. Ливан Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, портлаш пайвандлаш пайтида омборда сақланган 2,7 минг тоннадан ортиқ аммиакли селитранинг ёниши натижасида содир бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Байрутда кучли портлаш содир бўлди 

1000 11:35 04.08.2021

Ҳасан Диаб: «Ливан фалокатнинг ёқасида турибди...»

709 20:05 06.07.2021

Мусулмон бўлган кунингизда...

2846 17:15 12.05.2021

Байрутдаги портлаш бўйича икки россиялик қидирувга берилди

818 11:30 13.01.2021

Байрутдаги портлаш бўйича собиқ бош вазир айбланмоқда

545 12:00 11.12.2020
« Орқага