Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Беларус томони яна ғалати иддао билан чиқди

1105

Украинада давом этаётган хунрезлик учун тўлиқ айбни коллектив Ғарб ўз зиммасига олиши керак. Бу ҳақда Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқи чоғида айтиб ўтди.

Макейнинг иддаосига кўра, НАТОнинг кенгайиш сиёсати ва Ғарбнинг Совуқ уруш тугаганидан сўнг ҳамкорлик қилишдан ва рақибларини тинглашдан бош тортгани учун можародан қочиб қутулиб бўлмади. 

“Мана Ғарб бу можарони муқаррар қилиб қўйди – нафақат НАТОни кенгайтириш қарори, балки ўз мухолифларининг таклифларини кўриб чиқишдан бош тортиши билан ҳам. Лекин шундай таклифлар бор эди”, - дейди у. 

"НАТОнинг Шарққа кенгайиши Ғарб билан, шу жумладан, Совет Иттифоқи раҳбарлари билан эришилган келишувларга зид равишда амалга оширилди. Россия ва Беларуснинг қонуний хавфсизлик манфаатлари ҳам эътибордан четда қолди”, — деди вазир. 

Ташқи сиёсат раҳбари минтақавий ва глобал хавфсизликнинг кенг контекстида Украина атрофида ҳам ўт очишни тўхтатиш, ҳам кенг қамровли стратегик тинчлик ўрнатиш масалаларига фақат музокаралар столида эришиш мумкинлигига ишонч билдирди. 

“Музокараларга муқобил йўл йўқ! Акс ҳолда, ҳаммамиз янги учинчи Версалга эга бўламиз”, — дея огоҳлантирди дипломат. 

Унинг қўшимча қилишича, “қўшни ва таъсирланган давлат сифатида” Беларус ҳам музокаралар жараёнининг, ҳам якуний хавфсизлик кафолатларининг ажралмас қисми бўлиши керак эмиш.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

177 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

385 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

223 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

216 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1703 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

739 11:54 30.11.2022
« Орқага