Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Беларусда «врачлар иши»: Лукашенко ўзининг шахсий шифокори ва яна ўнлаб врачларни ҳибсга олди

890

Беларус президенти Александр Лукашенко 35 нафар ортопед-травматологнинг ҳибсга олиниши фонида тиббиёт соҳасида коррупцияга йўл қўйиб бўлмаслигини эълон қилди.

“Мен бу ишларни жуда яхши биламан: мен уни назорат қилганман. Бу кеча ҳам, бугун ҳам бошлангани йўқ. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирини огоҳлантирдим. Лекин бугун 35 киши ушланган. Ишончим комилки, булар ўтириши керак бўлганларнинг ҳаммаси ҳам эмас”, деган Лукашенко душанба куни соғлиқни сақлаш вазири, бош прокурор ва Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси билан учрашувда.

У 2018 йилда қўзғатилган ортопед шифокорларига қарши ишни эслади. “Улар жарроҳлик столида ётган одамларга ортопедик учун хорижликлардан катта пора олишган. Айримларида тинтув пайтида фақат уйда 300, 650 минг евро топилган”, - деган у. Шу билан бирга, президент “одамларнинг бахтсизлигидан фойда кўрганларга ҳеч қачон раҳм-шафқат бўлмайди”, деб огоҳлантирган. Давлат раҳбари коррупцияни уруш билан қиёслади. “Урушлар қаэрдан бошланади? Ҳар қандай уруш адолатсизлик ва коррупцияга асосланган”, - деб таъкидлаган Беларус раҳбари.

У Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Дмитрий Пиневичга коррупцияда қўлга олинган ортопед-травматологлар тақдирини ҳал қилиш учун тергов изоляторига боришни буюрган. Президентнинг сўзларига кўра, бу одамларни давлатга етказилган катта зарарни қоплаганидан кейин гаров эвазига ишга юбориш керак экан. Давлат раҳбари, уни бир неча бор кўрикдан ўтказган даволовчи шифокори ҳам қўлга олинганини “аянчли ҳол” деб атаган. «Бу ҳолат мени афсуслантирди, лекин қонун қонун, ҳамма учун бир хил», - деди у.

2018 йилда Давлат хавфсизлик қўмитаси Республика Травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази директори Александр Белетский пора билан ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. Унинг кассаларидан 500 минг долларга яқин пул топилган, деди КГБ. Шунингдек, жорий йилнинг март ойи охирида республика бўйлаб ўндан ортиқ шифокор ҳибсга олингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лукашенконинг алжирашига нима сабаб бўляпти?

4348 08:32 30.04.2022

Россия ва Беларусь юк машиналари Европа Иттифоқи чегарасида туриб қолди

886 12:35 18.04.2022

Россия ва Қозоғистон: мамлакатлар иқтисодиёти «бошқачасига ишламайди»

880 10:46 02.04.2022

«Лукашенконинг баёноти расмий Тошкентни хавотирлантириши керак»

7165 15:08 08.02.2022

Песков Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

5228 16:54 11.01.2022
« Орқага