Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бельгия қироли: Мустамлака даврида Конгога етказилган зарар учун афсусдаман

538

Бельгия қироли Филипп мустамлака даврида унинг давлати томонидан Конго демократик республикасига етказилган зарар учун” чуқур таассуф” билдирди. Аммо у яна бир бора Конгодан расман узр сўрамади.

Қирол бу ҳақда Конгода ташрифи вақтида, унинг парламентидаги чиқишида айтган. Унинг сўзларига кўра, Бельгиянинг мустамлака бошқаруви ўқлаб бўлмайдиган ва ирқчи бўлган.

“Кўплаб бельгияликлар Конго ва унинг халқини чуқур ҳурмат қилган бўлса-да, мустамлака тузуми эксплуатация ва зўравонликка асосланган эди”, – деган Филипп. Унинг қўшимча қилишича, бу тузум нотенг муносабатларга асосланган бўлган, у дискриминация ва ирқчиликка асосланган.

“Бу зўравонлик ҳолатларига ва камситишларга олиб келди. Менинг Конгода илк ташрифимда барча конголез халқи ва бугун ҳам мустамлака оқибатларидан азият чекаётганларга, ўзимнинг чуқур таассуфимни билдираман”, – деб қайд этган Бельгия раҳбари.

Бундан икки йил олдин ҳам қирол Конго мустақиллигининг 60 йиллигига бағишланган нутқида ўзининг ўтмишдошларидан фарқли ўлароқ мустамлака давридаги зўравонликларни қатъий қоралаб чиқди.

Турли маълумотларга кўра, Бельгия мустамлакачилигининг дастлабки 23 йилида 10 миллион конголик турли сабабларга кўра ҳалок бўлган. Бельгия 1885-1960 йилларда Конгода ҳукмронлик қилган. Бельгиянинг ўша пайтдаги қироли Леопольд Иккинчи Конгони ўта шафқатсизлик билан бошқарган. Масалан, ўша  даврда каучук топширмаган қишлоқлар унинг ўрнига ўз кесилган қўлларини солиқ сифатида тўлаган.

“Афсусланишнинг ўзи етарли эмас”

Қиролнинг парламентдаги баёноти кўплаб конголикларнинг норозилигига сабаб бўлди.

“Мен Бельгия қиролининг нутқини олқишлайман. Аммо унинг давлати содир этган жиноятлар учун афсусланишнинг ўзи етарли эмас”, – деган Конгонинг мухолифатдаги сенатори Франсин Муюмба Нканга ўз Twitter саҳифасида. У Филиппнинг расман узр сўраши ва репарация тўлаши лозимлигини таъкидлаган.

Конго бўйича мутахассис бўлган сиёсатшунос Надя Ндай Бельгиянинг ушбу масалада асабийлашганини қайд этган. “Чунки Конго расмий узр сўралишидан молиявий репарация талаб қилишда фойдалаиши мумкин”, – деган у.

Бошқалар қиролнингушбу қадамини “чалғитувчи манёвр” деб атаган.

Филипп сешанба куни ўз рафиқаси қиролича Матильда ва Бельгия бош вазири Александр де Круо ҳамроҳлигида бир ҳафталик ташриф билан Конгога келди.

Унинг ташрифи Конго бош вазири Феликс Чисекеди томонидан олқишланди. Қиролнинг парламентга мурожаати пайтида ҳукмрон партиянинг кўплаб депутатлари Бельгия байроқларини қўлида тутиб турган. Парламент деворига осилган баннерда “Умумий тарих” сўзлари ёзилган

Чисекеди бельгиялик ҳамкасби билан бирга берган қисқа матбуот анжуманида Брюсселдан инвестиция жалб қилиш ва мамлакатдаги соғлиқни сақлаш соҳасини яхшилаш учун Бельгия билан ҳамкорликни кенгайтириши айтиб ўтган.

Чисекедидан аввалги бош вазир Жозеф Кабил даврида Бельгия билан муносабатлар совуқлашган эди.

“Биз ўтмишга тўхталиб ўтмадик. Биз келажакка қарашимиз керак”, – деган Чисекеди.

Бельгия одатда мустамлакачилик ҳақида кам гапиради ва бу масала Бельгия мактабларида кам ўқитилган.

Аммо бошқа давлатларда вазият ўзгарган. Масалан, ўтган йили германия Намибиядан гереро ва нама қабилаларини қириб ташлангани учун узр сўради. Берлин буни илк бор расман геноцид  деб атаган ҳамда бир миллиард евродан ортиқ молиявий лойиҳалар тақдим этди.

Сўнгги йилларда Бельгияда мустамлака даврига нисбатан бошқача қараш шаклланди. 2020 йилда мамлакатда қирол Леопольд Иккинчининг ҳайкали қулатилди.

Шундан кейин Бельгия парламенти тарихий маълумотларни ўрганиш мақсадида комиссия тузди. Ўтган йили эълон қилинган ҳисоботда мустамлака даврини аниқроқ ўрганиш зарурлиги қайд этилди. Комиссиянинг якуний ҳисоботи бу йил эълон қилиниши кутилмоқда.

Александр де Круо Бельгиянинг ўз тарихини ҳаққоний баҳолаши тарафдори эканини маълум қилган.

“Биз давлатларимиз ўртасидаги муносабатларда оғриқли давр бўлганини барчамиз яхши англаймиз. Фикримча, бунга тўғри қараш керак”, – деган Бельгия бош вазири.

Брюссель шу ойда Конгога унниг биринчи бош вазири Патрис Лумумба жасадидан қолган ягона аъзо — тиш бўлагини тақдим этмоқчи.

Брюссель 2002 йилда 1961 йилда вафот этган Лумумбанинг ўлимига қисман алоқадорлигини тан олди. Лумумба Бельгия томонидан қўллаб-қувватланган айирмачилар томонидан ўлдирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

417 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

702 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

378 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

382 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

295 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

526 15:55 01.10.2022
« Орқага