Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бельгияда масжид учун рухсат олиш қийинлаштирилади

615

Бельгиянинг Фланманд минтақасида ибодатхоналар фаолиятини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳужжатда янги ибодатхона, хусусан, масжид очиш учун 4 йил кутиш шартини жорий этиш кўзда тутилган. 

Би-би-сининг хабар беришича, масжидларга хориждан моддий ресурс ажратилиши чекланади. Хусусан, имомларнинг маошлари Туркия томонидан тўланишига барҳам берилади. 

Турк ҳукумати ушбу қонун лойиҳаси бўйича ташвиш билдирди. “Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатдаги дин ва ибодат эркинлигига халал бермаслиги учун Бельгия идоралари кераклича эътибор қаратишини тилаймиз”, – дейилади Туркиянинг Бельгиядаги элчихонаси тарқатган баёнотда. 

Фламанд минтақасида 2013 йилдан бери атиги битта масжидни очишга рухсат берилган. Расмий идоралар минтақадаги 160 масжиддан фақатгина 26 тасини тан олган. Масжид очиш учун элликта мурожаатга ҳануз жавоб қайтарилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЖССТ COVID-19нинг янги штаммига ном берди

664 08:06 27.11.2021

Бельгия: эронлик дипломат бўйича суд ҳукми кучга кирди

1118 22:00 05.05.2021

Бельгиялик болалар Суриядан олиб кетилади

884 10:33 06.03.2021

Бельгия суди эронлик дипломатни озодликдан маҳрум қилди

864 20:00 05.02.2021

Бесоқолбозликни қоралаган имом Бельгиядан депортация қилинмоқда

1705 19:00 28.01.2021
« Орқага