Савол: Таҳоратни қандай амаллар бузади? Жавоб: Таҳоратни қуйидагилар (синдиради) бузади: – олд ва орқа йўлдан келган барча нарсалар (ел, нажосат, сийдик) таҳоратни бузади; – юқоридагилардан ташқари ўзи нажосат ҳисобланган нарсалар (масалан, қон, йиринг) бадандан чиқиб бироз оқса, таҳорат бузилади; – тупук қизарадиган даражада қон тупурилса, таҳорат бузилади (тупук сарғимтир бўлса, таҳорат синмайди); – оғиз тўлиб қайт қилинса, таҳорат бузилади (лекин балғам таҳоратни синдирмайди); – бирор нарсага, агар у олиб қўйилганда йиқилиб тушгудек даражада суяниб ухлаш таҳоратни бузади; – ҳушдан кетиш, тутқаноқ таҳоратни бузади; – ақлдан озиш ҳам таҳоратни синдиради; – балоғатга етган одамнинг намозда овоз чиқариб кулиши таҳоратни бузади (жаноза намозидан ташқари); – эр хотинини яланғоч ҳолда қучоқлаши таҳоратни синдиради, олатни ушлаш таҳоратни бузмайди; ИЗОҲ: кўз ёши (агар оғриқ туфайли бўлмаса), буруннинг суви, бадандан чиққан тер, она сути таҳоратни синдирмайди. Шунингдек, чивин ёки бурга қанча қон сўрса ҳам, таҳорат синмайди.
Жавоб:
Таҳоратни қуйидагилар (синдиради) бузади:
– олд ва орқа йўлдан келган барча нарсалар (ел, нажосат, сийдик) таҳоратни бузади;
– юқоридагилардан ташқари ўзи нажосат ҳисобланган нарсалар (масалан, қон, йиринг) бадандан чиқиб бироз оқса, таҳорат бузилади;
– тупук қизарадиган даражада қон тупурилса, таҳорат бузилади (тупук сарғимтир бўлса, таҳорат синмайди);
– оғиз тўлиб қайт қилинса, таҳорат бузилади (лекин балғам таҳоратни синдирмайди);
– бирор нарсага, агар у олиб қўйилганда йиқилиб тушгудек даражада суяниб ухлаш таҳоратни бузади;
– ҳушдан кетиш, тутқаноқ таҳоратни бузади;
– ақлдан озиш ҳам таҳоратни синдиради;
– балоғатга етган одамнинг намозда овоз чиқариб кулиши таҳоратни бузади (жаноза намозидан ташқари);
– эр хотинини яланғоч ҳолда қучоқлаши таҳоратни синдиради, олатни ушлаш таҳоратни бузмайди;
ИЗОҲ: кўз ёши (агар оғриқ туфайли бўлмаса), буруннинг суви, бадандан чиққан тер, она сути таҳоратни синдирмайди. Шунингдек, чивин ёки бурга қанча қон сўрса ҳам, таҳорат синмайди.