Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бинали Йилдирим Қирғизистон юксак давлат ордени билан тақдирланди

248

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдиримни “Данакер давлат ордени” билан тақдирлади.

Садир Жапаров Қирғизистон мезбонлик қилган Оқсоқоллар Кенгашининг 13-йиғилишида иштирокчилари билан учрашди. 

Йиғилишда Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши президенти Бинали Йилдирим, Озарбайжондан Ҳасан Ҳасанов, Қозоғистондан Икрам Адирбеков, Қирғизистондан Медетхан Шеримқулов, Ўзбекистондан Бахтиёр Сайфуллаев, Туркманистондан Режеп Базаров ва Туркий Давлатлар Ташкилоти Бош котиби Бағдод Амриев иштирок этди. 

Қирғизистон раҳбари оқсоқолларнинг обрў-эътибори шак-шубҳасиз эканини таъкидлади.    

Жапаров Оқсоқоллар кенгаши кўплаб халқлар ўз ўтмишини йўқотган глобаллашув даврида ташкил этилганига эътибор қаратиб, кенгаш аъзолари ташкилотни дунёдаги энг қудратли муассасалардан бирига айлантира олишига, келажак авлодлар ушбу ташкилот байроғини ғурур билан кўтариб юришларига ишонч билдирди.

"Оқсоқоллар кенгаши ҳозиргача муҳим қарорлар қабул қилди. Масалан, Турк дунёси бу ташкилотнинг байроғи ва логотипини тасдиқлади. Мукофот таъсис этилди, Турк дунёси университетлар иттифоқи тузилди, турк дунёси тарихи бўйича қўшма корхона ташкил этилди. Алоҳида дарслик тайёрланмоқда”, деди Қирғиз Респубкаси раҳбари. 

Жапаров, шунингдек, Қирғизистон ташаббуси билан бошланган 4-Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг Туркияда ўтказилишини олқишлади.  

Учрашувда Жапаров Қирғизистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдиримга “Данакер давлат медали”ни топширди. 

“Оқсоқоллар кенгаши”нинг 14-йиғилиши шу йил ноябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

26 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

54 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

96 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

261 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

183 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

172 18:25 02.10.2022
« Орқага