Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Биринчи хоним Зироат Мирзиёева қизи ва куёви билан Умра сафарида

14378

Улуғ-айём кунларда муқаддас жойларни зиёрат қилиш улкан бахт. Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева қизи Шаҳноза Мирзиёева ва куёви Отабек Умаров билан айни кунларда Умра амалини адо этмоқда. Бу ҳақда ижтиомий тармоқларда уларнинг фотосуратлари тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, бу зиёрат Президент оиласи учун биринчиси эмас. Уларнинг Рамазон ҳайитида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларини зиёрат қилиш ва Исломнинг беш арконидан бири бўлган Ҳаж амалини 2014 йилда ҳам адо этишган эди. 

Саида Мирзиёеванинг Ҳаж хотиралари:

"...Қалбимда бир чақириқни ҳис қилдим

Буни сўз билан тушунтириш қийин. Олдинлари бундай кучли туйғуни  сезмаган эканман. Каъбани тавоф қилиш,  Ҳаж ибодатини адо этиш истаги бутун борлиғимни қамраб олди. 

Балки кимдир: "Сиз учун бу муаммо эмас-ку?!' - дейиши мумкин ҳозир. Аммо унда  вазият бошқача эди. 

Ташкилий муаммолар етарлича, яна ўша йили бедаво касаллик - Эбола вируси тарқалгани ҳам ортиқча бўлди. Лекин менинг кўзимга у пайтда ҳеч қандай тўсиқлар кўринмади.

Биз квота бўйича навбат кутиб,  Ўзбекистонлик зиёратчилар гуруҳида жой қидирдик. Бир йил деганда йўлимиз очилди ва Саудия Арабистонига йўл олдик. 

Ҳаж зиёрати қоидасига кўра самолётимиз  Мадина шаҳрига қўнди. Ҳаво 45 даража иссиқ. Бошқа зиёратчилар билан бирга 6-8 кишилик хоналарга жойлашдик.

Ибодатни қаттиқ ушлайдиган бувижоним бошчилигида аммажоним, холам, синглим  ва мен - жами 5 аёлмиз. 

Самолётдан тушибоқ, бувижоним ҳаммамизни масжидга олиб бордилар. Қорин оч, туну кун тайинли овқат емаганмиз. Эҳсон қилиб хурмо билан қора нон  тарқатиб юрган одамга дуч келганимизда синглим иккимизнинг хурсанд бўлиб кетганимизни кўрганингизда эди! Умримда бунақа мазали нон емаганман! Ўша кундан хурмога ҳам меҳрим тушиб қолди. Доим ўзим билан (бувижонимнинг бир дунё қуртларига қўшиб), бир жуфт хурмо олиб юрадиган бўлдим.

Эртасига автобусда Маккага йўл олдик. Йўл бўйи талбия айтиб кетдик. Шу нарса хотирамда мухрланиб қолди. 

Маккага йўлимиз анча машаққатлар билан кечди...

Ниҳоят манзилга етдик,  орзуимиздаги маскан - Масжидул-Ҳаромга,  муқаддас Каъбага келдик.

Барча машаққатлар айни пайтда ёқимли ҳам эди. Мен атрофдагилар билан бирлигимни ҳис этиб турардим. Аллоҳга яқин бўлиш  йўлидаги  бу қийинчиликлар мен учун қувончга айланиб кетди.

Биз Ҳажга борган 2014 йили Aрафа куни жумага тўғри келди. Буни Ҳажжул-акбар, дейишар экан. Бу биз учун ҳақиқий омад, бахтимиз бўлди. Aйтишларича,  Маккага ўша йилдагичалик  кўп одам келмаган эмиш. 

Каъбани айланар эканмиз, одамлар оқими бизни шунчалик ўзи билан тез тортиб  кетардики, неча марта айланганимизни санашга зўрға улгурардик...

Мен кўп давлатларда бўлганман. Лекин бундай муҳитни,  бунчалик дунёдан  узилиш ҳиссини бошқа ҳеч қаерда ҳис қилмаганман.

Бу ҳисни туйиш барчага насиб этсин. У муқаддас заминга ҳар бир диндошимизнинг оёғи етсин... "


Мустақиллик учун шукрона ибодати

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимиз мустақиллигининг илк йилларида – 1992 йилда Ҳаж сафарини амалга оширган.

Ушбу сафар давомида Ислом Каримов муқаддас зиёратгоҳга – Каъба ичига киришга ва ўша ерда юртимиз номига дуо қилиш шарафига муяссар бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

595 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

73 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

262 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

614 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

343 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

190 20:45 06.07.2022
« Орқага