Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бишкек афғонистонлик қирғизларнинг хавфсизлиги бўйича “Толибон” билан келишиб олди

784

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Катта ва Кичик Помир ҳудудларида яшайдиган қирғизлар учун гуманитар ёрдам етказиб берилганини маълум қилди. 

Гуманитар ёрдам 95 тонна бирламчи зарур маҳсулотлардан иборат бўлди. Вазирликнинг билдиришича, бу жорий ойда афғонистонлик қирғизларга кўмаклашиш бўйича давлат дастури доирасида иккинчи бор гуманитар ёрдам етказиб берилишидир. 

Бундан ташқари, қирғизистонлик дипломатлар Афғонистоннинг янги ҳукумати вакиллари билан учрашиб, афғонистонлик қирғизларнинг бундан кейин ҳам мамлакат бўйлаб хавфсиз ва эркин ҳаракатланиши бўйича келишиб олди.

Қирғизлар Помир ҳудудига XVI асрдан эътиборан кўчиб кела бошлаган. Кўчишнинг иккинчи тўлқини ХХ аср бошларида юз берган – совет ҳукуматидан қочган қирғизлар шу ерларга келиб ўрнашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сўз эркинлиги ҳақида сўз

184 09:30 29.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

259 21:50 28.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Душманга тузоқ қўйилади

636 21:10 28.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Китобий аёлни талоқ қилишга буюрганда Ҳузайфанинг Умар билан мунозараси

452 20:35 28.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зуҳдлари

266 19:05 28.05.2022

Ҳалол луқма: Абдулкарим билан учрашув

513 18:25 28.05.2022
« Орқага