Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бишкек яқинида 20 минг кишилик масжид қурилиши бошланди

1308

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Орто-Сай қишлоғида замонавий “Ийман борбору” (Иймон маркази) масжиди қурилиши учун тамал тошини қўйди.

Икки қаватли масжид 20 минг кишига мўлжалланган бўлиб, намоз ўқиш ва дин илмини ўрганиш учун барча шароитлар мавжуд. Намоз мажмуаси маъмурий бино ва маънавий-маърифий муассаса — мадрасани ўз ичига олади.

Давлат раҳбари ўз нутқида мазкур масжид келажакда Орто-Сай қишлоғининг меъморий қиёфасини яхшилиши билан бирга мусулмонлар учун қўшимча қулайликлар яратишини таъкидлади.

Садир Жапаров қирғизлар қалбида Аллоҳ таолога ишончни мустаҳкам сақлашини таъкидлади. 

"Бугунги кунда кўнгли осойишталигини излаётган қанчадан-қанча инсонлар масжидга қатнаётганини кўриб турибмиз, шунинг учун бундай йирик иншоот қурилиши заруратдир. Кўпинча сиз жума намозида масжидлар тўлиб-тошганига гувоҳ бўласиз ва бу намоз пайтида уларда ноқулайлик туғдиради. Биз пойдевор қўяётган масжид бу каби ноқулайликларни бартараф этиб, мусулмонлар, умуман, унга яқин яшовчиларнинг эҳтиёжларини қондиришига ишонаман", деди давлат раҳбари.

Эзгу ниятлар билан қўйилган масжид пойдевори ишончли бўлиб, аҳолининг диний саводхонлигини оширишга хизмат қилишига ишонч билдирилди. Садир Жапаров қатор хавфли тенденцияли диний оқимлар мавжуд шароитда яшаётган ёш авлод аждодлар анъаналарини асраб-авайлаши, эътиқодини мустаҳкамлаши зарур бўлаётган бир пайтда бундай масжидлар қурилишини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Орто-Сай қишлоғи ва пойтахтимизни безаб турган кўркам бинолар кўпайишини тилаб қолди.

“Ушбу диний объект ўз ватандоши ҳақида қайғурадиган ватанпарвар инсонларни тарбиялайдиган эътиқод марказига айлансин”, деб нутқини якунлаган Президент Садир Жапаров.

Масжид қурилишини хорижлик инвесторлар молиялаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 51 миллион АҚШ долларига баҳоланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

476 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

578 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

805 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

622 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1132 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

946 09:15 05.06.2023
« Орқага