Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бишкекда митинг: Тожикистон билан чегарада тартиб ўрнатилиши талаб қилиняпти

1633

Қирғизистон пойтахти Бишкекда икки юз чоғли одам Ҳукумат уйи олдида тўпланиб, Тожикистон билан чегарада зудлик билан тартиб ўрнатилишини талаб қиляпти. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Митинг иштирокчиларининг фикрича, Боткен вилоятидаги чегара ҳудудида юз берган вазиятни яхшилаш учун у ерга республика раҳбарлари етиб бориши зарур. Шунингдек, Тожикистон элчихонаси ходимларини “исталмаган шахс” деб эълон қилишга чақириқлар янгради.

Чегарадаги ҳодиса ортидан Қирғизистон Давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев зудлик билан Германиядан қайтаётганини маълум қилди. У куни кеча Германияга даволаниш учун кетган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида тўқнашувлар содир бўлди. Чегарадаги қишлоқлар аҳолиси ўртасидаги зиддият бир кун олдин Головной сув тақсимлаш пунктида бошланган. Эрталабгача у очиқ тўқнашувга айланган. Тўқнашув иштирокчилари бир-бирларига тош отгани, бир неча маротаба ўқ узилгани айтилмоқда.

Тожикистон томони Қирғизистоннинг Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш пункти ёнидаги электр устунига видеокамералар ўрнатишни бошлагандан сўнг низоли вазият юзага келган. Маҳаллий аҳоли жиҳозларни олиб қўйишни талаб қилган. Оғзаки тўқнашувдан сўнг, томонлар бир-бирига тош отишни бошлаган, Тожикистон ОАВлари тўқнашувда 100-150 киши иштирок этганини айтмоқда.

Тожикистон чегара қўшинлари можаро «Боткен тумани раиси Оқилбек Оразов бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ташаббуси билан» содир бўлганлигини таъкидламоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғиз-тожик чегарасида нега можаролар келиб чиқмоқда?

1333 15:05 28.01.2022

Бишкек афғонистонлик қирғизларнинг хавфсизлиги бўйича “Толибон” билан келишиб олди

780 09:42 15.10.2021

Аскар Акаев Қирғизистонга қайтди

1841 15:20 02.08.2021

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга таклиф қилинди

1282 12:55 25.07.2021

Бишкекда жума намозларини ўқиш вақтинча тўхтатилди

1198 15:10 30.04.2021
« Орқага