Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бишкекда митинг ўтказиш тақиқланди

875

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков пойтахт Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий этишни кўзда тутувчи янги фармонни имзолади. Президент матбуот хизматининг билдиришича, аввалги фармонни мамлакат парламенти уч кун ичида кўриб чиқмаган. 

Янги фармонга кўра, Бишкекда фавқулодда ҳолат 12 октябрь соат 20:00 дан бошланди ва 19 октбярь соат 07:00 гача давом этади. Шунингдек, ҳужжатда пойтахтда фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш учун комендатура ташкил этилиши ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Орозалиевнинг комендант этиб тайинланиши белгилаб қўйилган. 

Президент фармони билан фавқулодда ҳолат кунларида оммавий тадбирлар, митинглар ва намойишлар ўтказиш тақиқланди. Бундан ташқари, соат 22:00 дан эрталаб соат 05:00 гача комендантлик соати амал қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда парламент сайловидан кейин 5 октябрь куни сайлов натижаларига қарши норозилик намойишлари бошланиб кетди ва тез орада оммавий тартибсизликларга айланди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғиз-тожик чегарасида нега можаролар келиб чиқмоқда?

1326 15:05 28.01.2022

Бишкек афғонистонлик қирғизларнинг хавфсизлиги бўйича “Толибон” билан келишиб олди

774 09:42 15.10.2021

Аскар Акаев Қирғизистонга қайтди

1831 15:20 02.08.2021

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга таклиф қилинди

1272 12:55 25.07.2021

Бишкекда жума намозларини ўқиш вақтинча тўхтатилди

1195 15:10 30.04.2021

Бишкекда митинг: Тожикистон билан чегарада тартиб ўрнатилиши талаб қилиняпти

1631 15:45 29.04.2021
« Орқага