Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бишкекда намойишлар авжига чиқди: Атамбаев қамоқдан озод қилинди

2039

Якшанба кунги сайловларда парламентдан жой ололмаган Қирғизистон сиёсий партияларининг тарафдорлари душанба куни Бишкек марказида митингга йиғилгани ҳақида хабар берган эдик. Митинг иштирокчилари сайлов натижаларини бекор қилишни, такрорий овоз беришни талаб қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, мамлакат ҳокимияти органлари сайловдан олдин маъмурий ресурслар ва сайловчиларни сотиб олишган. Норозиликлар полиция билан тўқнашувга айланди.

Воқеа жойидан ТАСС мухбири хабар қилишича, Бишкекдаги намойишчилар сешанба куни кечқурун парламент биносини эгаллаб олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан икки соатлик тўқнашувдан сўнг, намойишчилар гуруҳлари панжара билан ўралган Қирғизистон раҳбари маъмурияти жойлашган бинога ёриб ўтишга муваффақ бўлган.

Намойишчилар, шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изолятори биносига йўл олишди, у ерда музокаралардан сўнг собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилишга муваффақ бўлишди.

Собиқ Бош вазир Сапар Исоқов ҳам қамоқдан озод этилди.

Сиёсатшунос Марс Сариевнинг шундай дейди: "Албатта, бундай сайлов натижалари ғазабга сабаб бўлади. Ўта олмаган партиялар муддатсиз митинг эълон қилишди. Парламентдан жой олмаганлар доимий норозилик намойишларига чақиришди. Ўйлайманки, Белорусия воқеалари сценарийсининг қирғизча варианти ривожлана бошлаяпти. Норозиликлар бошланишига сайловчиларга пора бериш жуда катта рол ўйнади. Муайян партиялар олдиндан бу борада ишлаб, сайловга жуда катта маблағ ташланди. Миллий озчиликлар ва кекса авлод вакиллари учун бу пул керак эди”.

Кеча кечқурун республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотида айтилишича, тўқнашувларда жароҳатланган 130 га яқин киши Қирғизистон пойтахтидаги касалхоналарга ётқизилган. Намойишчиларни тарқатиш учун полиция махсус жиҳозлардан, жумладан, сув пуркагичлардан, резина ўқлардан ва шовқинли гранаталардан фойдаланган. Намойишчилар полицияга тош отишган. Хабарларга кўра, намойишчилар патрул машинасини ёқиб юборган ва олтита тез ёрдам машинасига зарар етказган.

Озодлик радиоси хабарига кўра, Қирғизистон президенти Жээнбеков мамлакатдаги вазият ҳамон ўз назоратида эканини иддао қилмоқда. Ўшда бугун эрталаб президент ҳимоясига уюштирилган митингга юз кишигина йиғилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 4 октябр куни бўлиб ўтган сайловларда рўйхатга олинган 3,5 миллион сайловчининг 56 фоизи қатнашди. 16 парламент янги парламентдаги 120 ўрин учун курашди. Расмий маълумотларга кўра, улардан фақат тўрттаси 7 фоизли тўсиқни енгиб ўтган. Булар ҳукуматга яқин “Биримдик” ва “Мекеним Қирғизистон”, шунингдек марказчи “Қирғизистон” ва мухолифатдаги “Бутун Қирғизистон” партияларидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳаж – 2023. Қирғизистонда зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи қачон кетиши аниқ бўлди

3340 10:30 18.05.2023

Россия томонида жанг қилган қирғизистонлик узоқ йилга қамалди

1538 08:20 18.05.2023

Қирғизистон: Ўзбек миллий маркази ходими Каромат Абдуллаева Ўшдаги тартибсизликларни уюштирганликда айбланмоқда

3351 14:34 25.04.2023

Қирғизистоннинг кирилл алифбосидан воз кечишига жавобан Россия чоралар кўра бошлади

10343 19:15 22.04.2023

Москваликлар ёппасига Қирғизистон паспортини олишмоқда

1667 13:30 25.03.2023

Марказий Осиё давлатлари Москвасиз ҳам муросага келди

2030 13:40 24.03.2023
« Орқага