Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бишкекда намоз, ифторлик ва даъватга чекловлар киритиш таклиф қилинди

1581

Бишкек шаҳрида коронавирус баҳонаси билан масжидларда жамоат билан намоз ўқиш, жума намози ва ҳайит намози учун тўпланиш, Рамазон ойида мусулмонларни ифторликка чақириш ҳамда даъватга чиқиш учун вақтинча чекловлар киритиш таклиф қилинди.

Мазкур таклиф Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан давлат санитария-эпидемиология назорати марказига юборилган. Марказ мутахассисларининг билдиришича, ушбу таклиф 23 апрел куни муфтиётга юборилган. Муфтиётнинг матбуот котиби Мақсат Атабаев ҳозирда ушбу масала кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Санитария-эпидемиология назорати марказининг таъкидлашича, тўй ва анжуманлар каби оммавий тадбирларни тақиқлаш ёки чеклаш масаласи коронавирусга қарши республика штабининг қарорига мувофиқ ҳал қилинади.

Маълумки, ўтган йили ҳам сайловлар арафасида ҳокимият манфаатларига мувофиқ пандемия таҳдидлари бўрттириб кўрсатилган эди. Ҳатто расмийлар пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳақида миш-мишлар тарқатишган эди. 

Бугунги кунга келиб маҳаллий кенгашга кира олмаган партияларнинг алами, мухолифатнинг янги конституция ва чегара масалаларига ҳужуми, казиноларнинг очилиши ва электр энергияси баҳосиининг кўтарилишидан одамларнинг норозилиги ҳукуматга таҳдид туғдирмоқда. Бундай ҳолатда, ҳукумат халқнинг бир жойда тўпланишига қарши чоралар кўришни мусулмонларнинг одатдагидек ибодатларига чекловлар киритиш билан бошламоқчи бўляпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ ҳукумати делегацияси Марказий Осиё давлатларига ташриф буюради

337 09:45 23.05.2022

Ўзбек–қирғиз чегарасида 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди

882 11:25 22.05.2022

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

566 16:50 21.05.2022

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад: туризм соҳасида "кешбек" тизими жорий этилади

299 16:05 19.05.2022

Россия: энг кўп ЙТҲга ўзбекистонлик  ҳайдовчилари дуч келган

315 14:50 16.05.2022

Халқ дипломатияси - тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик    

251 17:55 12.05.2022
« Орқага