Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бишкекда ўқ узилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари хавотирда

3017

Кеча, 9 октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида номаълум шахс мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев кетаётган автомобилга қарата ўқ узган. 

Кейинроқ Атамбаев ўқ изларини журналистларга машинасини кўрсатиб, ўқлар жанговар қуролдан отилганини айтди. Унга ҳеч қандай зарар етмаган. Бундан ташқари, собиқ бош вазир Сапар Исақов ҳам машинаси ўққа тутилганини маълум қилди. 

Алмазбек Атамбаев Бишкекдаги митинг чоғида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Сооронбай Жээнбековни истеъфо беришга чақирди. “Жээнбековнинг президент лавозимини эгаллашга ҳаққи йўқ, у майдондаги қурбонлар учун айбдор... Сооронбай, кет”, – деди у. 

Президент Сооронбай Жээнбеков эса кеча яна баёнот билан чиқиб, айрим сиёсатчиларнинг ошиқча истаклари оқибатида Қирғизистон хавф ёқасига келиб қолганини таъкидлади. “Фуқароларимизнинг тинч ҳаёти сиёсий эҳтиросларга қурбон қилинмаслиги керак. Айнан шунинг учун ҳам мамлакат пойтахти Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий этилди”, – деди у. 

Қирғизистондаги вазият қўшни давлатларда хавотир билан кузатилмоқда. 

“Қардош Қирғизистонда содир бўлаётган воқеалар бизни жиддий ташвишга солмоқда. Кўп асрлик дўстлик ришталари, яхши қўшничилик, умумий маданий ва маънавий қадриятлар билан боғланган яқин қўшнилар сифатида биз ушбу қийин кунларда Қирғизистон халқини мамлакатда тинчликни сақлаш ва барқарорликни тиклаш учун ўзига хос бўлган доноликни намоён этишга чақирамиз.

Қирғизистоннинг барча сиёсий партиялари ва жамоатчилик доиралари тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, Конституция ва миллий қонунчиликка сўзсиз риоя қилиш билан юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган саъй-ҳаракатларни амалга оширишига умид билдирамиз”, – дейилади Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг қўшма баёнотида. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғиз-тожик чегарасида нега можаролар келиб чиқмоқда?

1333 15:05 28.01.2022

Бишкек афғонистонлик қирғизларнинг хавфсизлиги бўйича “Толибон” билан келишиб олди

780 09:42 15.10.2021

Аскар Акаев Қирғизистонга қайтди

1842 15:20 02.08.2021

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга таклиф қилинди

1283 12:55 25.07.2021

Бишкекда жума намозларини ўқиш вақтинча тўхтатилди

1198 15:10 30.04.2021

Бишкекда митинг: Тожикистон билан чегарада тартиб ўрнатилиши талаб қилиняпти

1634 15:45 29.04.2021
« Орқага