Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Биз билган ва билмаган Пентагон: бинога оид қизиқарли фактлар

3010

Пентагон («Пентагон» сўзи юнончадан олинган «бешбурчак» маъносини билдиради) — АҚШ Мудофаа вазирлигининг бош қароргоҳи, бешбурчак шаклидаги бинода. АҚШ армиясининг рамзи сифатида Пентагон кўпинча АҚШ Мудофаа вазирлиги учун ҳам шу ном ишлатилади.

Пентагон – битта хўжайинга (бу ҳолда АҚШ Мудофаа вазирлиги) тегишли дунёдаги энг катта идора биносидир. У дунёдаги энг катта бино ва иншоотлар рўйхатида 14-ўринни эгаллайди. АҚШ Мудофаа вазирлигининг биноси қурилиши 1941 йилдан 1943 йилгача амалга оширилган. Бинонинг ҳар беш томонининг узунлиги 281 м, периметри тахминан 1405 м, йўлакларнинг умумий узунлиги 28 км, беш қаватли умумий майдони 604000 м². Бино бешта ер усти ва иккита ер ости қаватидан иборат бўлиб, ер усти қисмининг баландлиги 23,5 м. Бинода 7754 та дераза мавжуд. Пентагонда ишлайдиганлар сони 26 мингга яқин.

Пентагон 116,000 м² (28,7 гектар) майдонни эгаллайди, бундан ташқари, 21000 м2 (5,1 акр) ҳовлиси бор. Пентагоннинг бешбурчакли биноси бешта томондан иборат. Агар сиз рўйхатни шимолий томондан бошласангиз ва соат йўналиши бўйича ҳаракат қилсангиз, эспланадага чиқадиган, дарёга чиқадиган фасад, метро бекати, жанубий автотураргоҳга чиқиш ва вертолёт майдончаси жойлашган томонлари бор. Бинонинг шимолий томонида пиёдалар учун очиқ майдон жойлашган бўлиб, у маросимлар учун ишлатиладиган 180 м узунликдаги залга олиб боради.
Бино америкалик меъмор Жорж Бергстром (1876-1955) томонидан лойиҳалаштирилган ва унинг қурилиши Пенсилвания штатининг Филаделфия шаҳридаги Жон МакШейн қурилиш компанияси томонидан амалга оширилган. Лойиҳа армия қўмондонлиги томонидан буюртма қилинган. Генерал Брехон Сомервеллнинг сўровига биноан қурилиш тез суръатларда олиб борилиши керак эди. Қурилиш ишлари 1941 йил 11 сентябрда бошланиб, 1943 йил 15 январда якунланиши керак эди. Қурилишни армия назоратини АҚШ армияси қурилиш кучлари полковниги (1942 йил 17 сентябрдан - генерал), Манхеттен лойиҳасининг техник директори Лесли Гровес бошқарган. Пентагон қурилишига америкалик солиқ тўловчиларнинг 83 миллион доллар пули сарфланган.

Бинонинг бешбурчак шакли лойиҳанинг эскизлари тузилганда, қурилиш мўлжалланган жойда 108 градуслик бурчак билан кесишган бир неча йўллар бор эди ва бешбурчак шаклли қурилишга асос бўлди. Шундай қилиб, режадаги бундай шаклга эга бўлган бинонинг ҳар тарафи муайян кўчага тўғриланди. Аммо бир мунча вақт ўтгач, президент Рузвелт бўлажак бино Вашингтоннинг кўринишини бузади, деган қарорга келди. Шунинг учун қурилиш майдончаси Потомак дарёсининг қуйи оқимига кўчирилди, бироқ бинонинг схемаси ўзгаришсиз қолди.
Пентагон Фуқаролар урушидан кейин собиқ қуллар, қора танлилар “Дўзах туби” деб номлаган квартал ўрнида қурилган. 
Пентагон биноси аввалига АҚШ Мудофаа вазирлигининг идораси сифатида фойдаланишга мўлжалланмаган. АҚШ президенти Франклин Рузвелт ҳеч қачон Пентагон биносидан Мудофаа вазирлиги қароргоҳи сифатида фойдаланишни режалаштирмаган. 1930-йилларда у Мудофаа вазирлиги учун 40 минг ходим ва 10 мингта машинага мўлжалланган янги бино қуришни буюрган эди. Бироқ тезда бино кичиклик қилиб қолган ва ҳозирда собиқ ҳарбий департамент биносида Давлат департаменти жойлашган.
Расмий маълумотларга кўра, бино 5 та ер ости ва 2 та ер ости қаватидан иборат дейилса-да, норасмий маълумотларга кўра, ер остида 10 қават бор деган фаразлар бор. Бинодан ўнлаб километр узоқликда кўплаб туннеллар бор. Ҳар бир қаватда 5 та концентрик бешбурчак ёки «ҳалқалар» ва 11 та алоқа коридорлари мавжуд бўлиб, улар бинонинг исталган олис жойига атиги 7 дақиқада этиб борадиган тарзда жойлаштирилган. Иш жойига бориш учун ходимлар 2 гектар ўтлоқдан ўтишлари керак.

Франклин Рузвелт туфайли «оқлар учун» ва «ранглилар учун» деган изоҳли плакатлар осилмаган эса-да, 1942 йилда Пентагон қурилиши пайтида оқ ва қора танлилар учун алоҳида ҳожатхоналар ажратилган, шунинг учун умумий ҳожатхоналар сони санитария меъёридан икки баравар кўп бўлган.
Бинонинг ҳовлисининг марказий қисми бешбурчак шаклидаги ва норасмий равишда Cafe Ground Zero («Эпицентр кафеси») деб номланган буфет учун ажратилган. Бу ном “совуқ уруш” даврида собиқ СССР ҳарбий раҳбарияти назарида АҚШ қуролли кучларининг бош штаб-квартирасининг ер ости бункерига кириш жойига ўхшагани сабабли советларнинг ядро зарбаси учун асосий нишон деган тахмин туфайли берилган.

Пентагоннинг вайрон қилиниши

2001 йил 11 сентябр, соат 09:37:46 да, Пентагон биноси ҳам  теракт нишони бўлди - American Airlines компаниясининг “Боинг 757-200” самолёти Қўшма Штатларнинг денгиз кучлари қўмондонлиги жойлашган Пентагоннинг чап ташқи қанотига урилди. Бино портлаш ва ёнғин натижасида вайрон бўлган, бинонинг бир қисми қулаб тушган. Вайронагарчилик бинонинг бу қисмини сал олдинроқ тугатилган ва ёнғинга қарши янги тизим ўрнатилган узоқ муддатли реконструкция ва қайта тикланганидан сўнг содир бўлди.

Пентагон фожиасида 125 фуқаро ва 64 нафар авиалайнер йўловчиси ҳалок бўлган.
Пентагонга қулаган Боинг 757 самолёти Вашингтон осмонида 2,1 км пастга шўнғиган ва соатига 805 км тезликда бинога максимал зарар етказиш учун горизонталь траектория бўйлаб паст баландликда яқинлашган. Урилишдан олдин у бир неча фонар симёғочларини қулатган.
Самолётнинг ёнилғи бакларида 20000 литр ёқилғи бор эди. Самолёт диаметри 5 м бўлган тешикни ёриб, бино ичига 95 м кириб борган. 50 та бетон устун бузиб ташланган. Самолётдан парвозни бошқариш чамбараги ва қора қути қолган, холос.
19 дақиқадан сўнг, 23 м девор қулаб тушди, ёнғин бир неча ўн дақиқадан сўнг тўхтади. Қўшни сектор деярли бўш бўлгани сабабидан қурбонлар сони кўп бўлмади. Самолёт қулаган қанотда 30 га яқин одам тирик қолган (самолёт бинога тўғридан-тўғри урилган жойда фақат бир киши омон қолди).
1943 йилдан бери фойдаланишда бўлган бинода фақат бир марта таъмирлаш ишлари олиб борилди, у 1994 йилдан 2011 йилгача, 17 йил давом этди. Қизиғи 1941 йил 11 сентябрда бино қурилиши бошланган бўлса, 2001 йил худди шу куни бинога террористик ҳужум уюштирилган.
Қайта тикланган қанотда Пентагон мемориали АҚШ Мудофаа вазирлиги қурбонлари ва самолёт йўловчилари хотирасига яратилган. Пентагон биноси ёнидаги ёдгорлик - бу бинога қараган 184 та скамейкали парк. 2001-2002 йилларда Пентагонни таъмирлаш пайтида самолёт қулаган жойда кичик ички черков қурилган.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил АҚШдан ҳарбий ёрдам ололмаслиги мумкин

367 11:25 23.09.2021

Австралия Ташқи ишлар вазири: «AUKUS ҳарбий иттифоқ эмас...»

263 14:40 22.09.2021

Австралиянинг сув ости кемалари Франция ва АҚШ орасига совуқлик туширди

483 15:30 21.09.2021

“Америка жавобгарликка тортилиши зарур” – “Толибон” 

788 13:01 21.09.2021

АҚШ мамлакатга киришни осонлаштиради

414 11:05 21.09.2021

АҚШ Ямандаги уруш учун Саудияни айблаяпти

705 16:40 18.09.2021
« Орқага