Люксембург Ташқи ишлар вазири Ян Асселбурн фаластинликларни ўз мустақил давлатини тузиш ҳуқуқи ҳақида фикр билдирди. Буни у Suedich Ziton газетасига Яқин Шарқдаги уруш масаласида берган интервьюсида айтиб ўтган.
Бу борада Аслборн: “Биз дунёга Фаластин халқини ўз давлатини тузишга ҳаққи борлигини билдиришиз лозим”, дея таъкидлади.
Вазирнинг айтишича, тез орада Люксембург ва бошқа давлатлар, шунингдек, Франция ҳам мустақил Фаластин давлатини тан олади. Асселбурн айни пайтда Евроиттифоқ давлатларининг мазкур масала бўйича муштарак позициялари йўқлигини айтиб ўтди.