Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Блинкен ва Лавров Украина масаласини муҳокама қилади

931

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 21 январь куни Женевада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашади. Музокараларда Украина атрофидаги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўллари муҳокама этилади.

Давлат департаменти вакилининг айтишича, “Блинкен дипломатик ечим бор ёки йўқлигини билишдан 150 фоиз манфаатдор”. Блинкен Лавров билан музокарадан олдан Берлин ва Киевда учрашувлар ўтказади.  

Шунингдек, Давлат департаменти вакили Вашингтон Россия ҳарбийларининг Беларусга бориши Москвага Украинага бостириб кириш учун қўшимча имконият бериши мумкинлигидан хавотирда эканлигини айтган. 

Бугун Энтони Блинкен Киевда Украина президенти Владимир Зеленский ва Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан, эртага эса Берлинда Германия, Франция ва Британия ташқи ишлар вазирлари билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни Беларусь президенти Александр Лукашенко февраль ойида Украина чегаралари яқинида Россия билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Йирик ГЭСлар фойдами ёки зарар?

392 16:35 24.05.2022

АҚШ президенти Украинадаги вазиятни глобал муаммога тенглаштирди

180 16:09 24.05.2022

Ядро қуролсизланиши муҳокама қилинадиган G7 саммити ўтказиладиган жой танланди

387 09:15 24.05.2022

АҚШда самолёт ҳалокатга учради: қурбонлар бор

434 13:35 23.05.2022

Тайванни ҳимоя қилишга тайёрмиз – Байден 

1097 12:30 23.05.2022

АҚШ ҳукумати делегацияси Марказий Осиё давлатларига ташриф буюради

337 09:45 23.05.2022
« Орқага