Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Блогер Хитойда уйғурлар сақланадиган лагерларни видеога олди

4494

Видеоблогер уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлар сақланадиган Хитой лагерларини видеотасвирга олди, дея ёзади Daily Mail.

Гуан Гуан никли блогер ўзини сайёҳ сифатида кўрсатган ва рюкзагига яширинган камераси билан Шинжон-Уйғур автоном туманининг саккизта шаҳрида бўлган. У баланд симтиканлар билан ўралган, қўриқлаш миноралари ва полиция назорат пунктлари бўлган 18 та лагерни аниқлаган. Шунингдек, блогер “Меҳнат орқали тузатиш” шиори осилган ҳибсхонани ҳам топган. Лагерларнинг кўпи хариталарда белгиланмаган эди.

Ислом дини билан боғлиқ тадқиқотлар маркази ҳисобланувчи Newlines Institute март ойида чоп этган ҳисоботга кўра, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати БМТнинг геноцид жиноятининг олдини олиш конвенциясидаги ҳар бир тақиқни бузган, шунинг учун ҳам Шинжон-Уйғур туманидани этник озчиликлар билан содир бўлаётган воқеаларни қирғин деб аташ мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойда ўтказиладиган Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот: сабаби – уйғурлар

893 13:16 07.12.2021

БМТда ўнлаб давлат уйғурлар ҳуқуқларини таъминлашга чақирди

1041 20:00 22.10.2021

«Толибон» уйғурлар ҳаракати билан алоқани узди

2202 18:55 10.09.2021

Немис компаниялари уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан даромад олишда айбланяпти

880 19:15 06.09.2021

Хитой толибларнинг уйғурлар ҳаракатига қарши курашишига умид қиляпти

2940 23:20 17.08.2021
« Орқага