Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ Бош котиби: “Ўзингизни фаластинликлар ўрнига қўйиб кўринг-чи!”

585

Ярим миллион фаластинлик қочқин болалар учун таълим, 140 та тиббий муассаса, миллионлаб кишиларга молиявий ёрдам – бу аҳолининг 80 фоизи қашшоқлик чегарасида яшаётган минтақада яшовчи фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг хайрли ишларининг тўлиқ рўйхати эмас.   

Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Бош Ассамблеянинг фаластинликларга ёрдам кўрсатиш масалалари билан шуғулланувчи махсус қўмитаси йиғилишида таъсирчан нутқида айтиб ўтди.

У делегатларни Ливан, Сурия, Иордания ёки Ғазода яшовчи ёш эркак ёки аёл фаластинлик қочқиннинг ўрнига қўйишни таклиф қилди. “Мамлакатингизда сиёсий ечим топиш истиқболи ҳар қачонгидан ҳам қийинроқ кўринади, тинчлик жараёни тўхтаб қолди, воситачилар тўртлиги каби энг фаол глобал механизмлар ҳатто вазирлар даражасида ҳам учраша олмаяпти”, деди Гутерриш. 

Унинг сўзларига кўра, минтақадаги бир қанча давлатлар аллақачон мавжуд ҳолатга кўниккан, Фаластинда аҳоли пунктлари фаолияти кенгаймоқда, фаластинликлар эса кўчирилишда давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун воситачиларнинг халқаро "тўртлиги" 2002 йилда тузилган. Унга БМТ, Европа Иттифоқи, Россия ва АҚШ киради. 

Буларнинг барчаси Фаластин масаласини матбуотнинг биринчи саҳифаларидан, халқаро ҳамжамият эътиборидан четда қолдираётган Украинадаги уруш ва дунёдаги бошқа муҳим воқеалар фонида рўй бермоқда. 

"Бугунги кунда молиявий инқироз ҳақиқатан ҳам ишлайдиган, сизга таълим олиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва бошқа ёрдам кўрсатиш имкониятини берадиган битта муассасага таҳдид солмоқда", – деди Гутерриш. – Ўзингизни шундай вазиятда тасаввур қилинг, ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз? Ва агар ИШИДдан кимдир сизнинг олдингизга келиб: "Умид қиладиган ҳеч нарсангиз йўқ, бизнинг сафимизга қўшилинг" деса? Ҳозир айнан шундай бўлмоқда”.

Шу боис, Бош котибнинг сўзларига кўра, фаластинлик қочқинларга ёрдам нафақат адолатга ҳурмат ва муҳтожларга меҳр-шафқат кўрсатиш, балки экстремизм ва глобал хавфсизликка таҳдидларга тўсиқдир.

У йиғилиш иштирокчиларини Агентликка жорий бюджет тақчиллигини бартараф этиш, шунингдек, барқарор молиявий тушумларни таъминлашда ёрдам беришга чақирди. 

БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги 2022 йилдаги операциялари учун 1,6 миллиард доллар талаб қилди. Бу маблағлар БМТ Бош Ассамблеяси томонидан берилган мандатни бажариш ҳамда Ғазо, Ғарбий Соҳил, Сурия ва Ливанда яшовчи миллионлаб одамларга ёрдам кўрсатиш учун зарур. 

Маълумот ўрнида: Бошпанасиз фаластинликларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотнинг тўлиқ номи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги бўлиб, UNRWA деб қисқартирилади.

Аҳмад Али

Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

73 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

213 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

263 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

205 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

290 18:58 18.08.2022
« Орқага