Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ: «Европада исломофобия кучайиб бормоқда...»

1059

Қуръони карим нусхасини ёқиш каби провокациялар жамиятнинг турли қатламлари ўртасида қабул қилиб бўлмайдиган бўшлиқни яратишга қаратилган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Турк маълум қилди.

БМТ Олий комиссари Онадўли агентлиги мухбири билан суҳбатда Европа мамлакатларида мусулмонларга қарши кайфият кучайиб бораётганини эътироф этди.

“Биз Европанинг кўп жойларида ва ҳаётнинг кўплаб соҳаларида мусулмонларга қарши диний камситишларга гувоҳ бўлдик. Исломофобик қарашлар ва ҳар қандай диний камситишлар бутун жамият учун заҳардир. Сиёсий ва маънавият етакчилари муросасизликка қарши кескин чиқишда ва провокацияга жавобан зўравонликка тоқат қилиб бўлмаслигини очиқ айтишда муҳим рол ўйнайди”, деди Турк.

Шу билан бирга, БМТ Олий комиссари ишга қабул қилишда мусулмонларга нисбатан нохолис муносабат борлигини ҳам қайд этди.

“Мусулмонлар бир хил малакага эга номзодларга қараганда камроқ ишга таклиф оладилар. Муслима аёлларга, айниқса ҳижобли бўлса, нафратга йўғрилган муносабат гендер  тенгсизлик ва адолатсизликдан дарак беради”, деди у. 

БМТ Олий комиссари ирқчилик ва ҳар қандай камситиш жамият асосларини бузаётганини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1056 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1110 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

734 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1437 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

745 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1490 15:30 07.06.2023
« Орқага