Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ фаластинлик журналистнинг Исроил аскарлари ўлдирганини тасдиқлади

342

Фаластинлик журналист Ширин Абу Акиле исроиллик аскарларнинг ўқидан ҳалок бўлган. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Равина Шамдасани маълум қилди.

Исроил томонининг “Журналистнинг қуролли фаластинликлар томонидан ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлгани” ҳақидаги иддаоларига изоҳ берар экан, Шамдасани БМТ вакиллари мустақил текширув ўтказганини қайд этди. 

“Биз кўриб чиққан барча маълумотлар, жумладан, Исроил армияси ва Фаластин Бош прокуратурасининг расмий маълумотлари Абу Акила ва унинг дўсти Али Сумудийга қарата отилган ўқлар Исроил хавфсизлик кучлари қуролларидан чиққанини тасдиқлайди”, деди у. 

Шамдасани “бўлиб ўтган воқеаларга қуролланган фаластинликларнинг алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ”, деб қўшимча қилди. 

Матбуот котибининг эслатишича, Абу Акиле Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳридаги қочқинлар лагерига исроилликларнинг рейдини ёритиш чоғида ҳалок бўлган. “Биздаги маълумотларга кўра, Исроил ҳарбийлари журналистларни отишма бошлашлари ҳақида огоҳлантирмаган”, деди у. 

Унинг сўзларига кўра, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Тель-Авивдан воқеани тергов қилишни талаб этмоқда. 

“Айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак!” деди Шамдасани.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

43 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

208 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

156 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

153 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

152 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

340 09:45 16.08.2022
« Орқага