Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТнинг Афғонистонга ёрдам ортилган биринчи самолёти Термизга қўнди

484

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар Ишлари бўйича бошқармасининг Афғонистонга гуманитар ёрдами бўлган биринчи самолёт бугун Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрига етиб келди.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар юклари туширилган ИЛ-76 самолёти 11.20 да Термиз аэропортига қўнди», деб маълумот берган Термиз аэропорти ходими.

Биринчи эҳтиёж буюмларини ўз ичига олган юклар Термиздаги логистика маркази орқали юк машиналарига ортилади ва улар Термиз-Ҳайратон чегара пункти орқали Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига етказиб берилади.

Аввалроқ, БМТ матбуот хизмати яқин вақт ичида Қочқинлар Ишлари бўйича бошқарма томонидан Термиз орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам юкланган учта самолёт юборишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

Termez Cargo Centre логистика маркази директори Нодирбек Жалиловнинг таъкидлашича, Дубайдаги БМТ логистика марказидан товар етказиб бериш 15-17 октябрь кунлари амалга оширилади. 

Жалиловнинг сўзларига кўра, октябрь ойининг бошидан буён БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида темир йўл орқали Термизга 40 вагонга яқин озиқ-овқат етказиб берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

250 11:05 03.12.2021

“Афғонистон иқтисодиёти ташқи ёрдамсиз шокка тушиб қолади”

371 11:15 02.12.2021

Эрон АҚШнинг Исроил ядровий дастурини қўллаб-қувватлаётганини танқид қилди

480 19:00 01.12.2021

Тарихда бугун: Фаластиннинг бўлинишига сабаб бўлган резолюция қабул қилинган

1033 21:05 29.11.2021

Абдулазиз Комилов БМТ махсус маърузачиси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

338 19:05 29.11.2021

Гутерриш: “Фаластин ҳудудларининг босиб олингани халқаро хавфсизликка таҳдиддир”

381 10:14 29.11.2021
« Орқага