Бу бомбалар 150 километр масофадаги нишонларга зарба бера оладилар.
Boeing Пентагонга Украина учун арзон нархлардаги кичик ўлчамдаги юқори аниқликдаги бомбаларни (GLSDB) ишлаб чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда Рейтер тегишли ёпиқ ҳужжатларга таяниб ёзади.
GLSDB ракетаси М26 ракета двигатели ва GBU-39 кичик диаметрли бомбадан иборат. Ўқ-дориларнинг нархи атиги 40 минг долларни ташкил этади ва М26 двигатели жуда кенг тарқалган бўлиб, бу ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни арзон ва қулай қилади.
GLSDB 150 километрга яқин масофани босиб ўтади – агентлик маълумотларига кўра, бу Украинага Россиянинг орқа қисмидаги, аввал етиб бўлмайдиган мўлжалларга зарба беришга имкон беради.
Биринчи бундай бомбалар Украинага 2023 йилнинг баҳорида етказилиши мумкин. Рейтер агентлигининг қурол саноатидаги манбаларига кўра, GLSDB Украина учун янги қуролларни ишга туширишнинг бир нечта вариантларидан бири холос.
Жанглар давом этар экан, Украина Ғарбдан тобора кўпроқ қурол сўрамоқда. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда АҚШда Украинага кўрсатилаётган ёрдам туфайли уларнинг ўз омборларидаги қурол-яроғ заҳиралари хавфли даражада паст даражага тушиб кетаётганидан хавотир билдирилмоқда.