Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Божхона тўлови ундирилмайдиган товарлар маълум қилинди

3032

«Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспортлар учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади:

белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;

нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун янги тез тиббий ёрдам автомобиллари;

белгиланган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар;

ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган 8 ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга транспортлар;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган рўйхатлардаги омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар;

дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар. 

Бундан ташқари Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилиниши қайд этилди:

- белгиланган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;

- тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар;

- белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

64 13:05 16.10.2021

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

125 12:05 16.10.2021

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

867 11:11 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

274 10:33 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

387 09:06 16.10.2021

“Армия Ливанда беқарорликка йўл қўймайди” – Мудофаа вазирлиги

231 08:22 16.10.2021
« Орқага