Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Бола ўзиники бўлса, истаганча калтаклаш мумкинми?

1342

Фарзанд учун унинг волидайи муҳтарамаси қанчалар азиз бўлса, она учун ҳам фарзанд ана шундай ардоқли саналади. Бироқ шундай воқеалар содир бўладики, баъзан фарзанднинг, баъзида эса онанинг меҳрига шубҳа пайдо бўлади. Хусусан, ижтимоий тармоқларда ўз фарзандини калтаклаган онанинг видеоси тарқалди.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида юз бергани таъкидланган ушбу ҳолатда боланинг боши ёрилиб, юзлари қон бўлганини кўрган кишининг қалби ларзага келиши, важоҳат билан ўз фарзандини яна калтакламоқчи бўлаётган онани кўрган киши эса ҳайрат ва нафрат туйғулари орасида сарсон бўлиши турган гап.

Онани тўхтатмоқчи бўлаётганларга «Бу мени болам, ишларинг бўлмасин!», деб ўдағайлаётган аёл фарзандини бир буюм деб ҳисоблаяптими? Ахир бола уники дегани, ўлгунича калтаклаши ҳам мумкин, хоҳлаган кўйига солишга ҳақли, ўласи қилиб калтакласа ҳам бошқалар аралашмаслиги керак дегани эмас-ку! Худо кўрсатмасин шу уриш натижасида болага зарар етса, ногирон бўлиб қолса, она кейинги ҳаётида бунинг жабрини кўрмайдими? Фарзандига ҳар қараганида жаҳл устида қилган иши кўз ўнгида гавдаланиб, ўзидан нафратланиб ўтмайдими?

Аллоҳ таоло инсонга кўплаб неъматлар берган ва улар ичида фарзанд деб аталмиш инъоми жуда азиз ҳисобланади. Лекин бу неьмат улуғворлиги билан бирга туб негизида катта бир масъулиятли иш ётади. Шу билан бирга фарзандли бўлиш бахти ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Юқоридаги аёл кабилар эса берилган неъматнинг қадрига етмайди.

Фарзандни дунёга келтириш, уни едириб-ичириб катта қилиш бир томон бўлса, иккинчи томондаги муҳим вазифа унинг тарбияси ҳисобланади. Ушбу масъулиятли вазифа эса одатда оналарга топширилади. Эркак киши қаҳри қаттиқрок бўлиши мумкинлиги учунми ёки бошқа сабабданми болани тарбиялаш асосан онанинг зиммасида бўлади. Бу эса уларга фарзандини истаганича тасарруф этиш ҳуқуқини эмас, уни чин мўмин, комил инсон этиб тарбиялаш масъулиятини юклайди.

Бола ёшлик қилиб, онани ранжититиши мумкин. Лекин болани тарбиялашдаги энг яхши восита бу ширин сўз эканлигини унутмаслик керак. Уни уриш эса болада онага нисбатан меҳрнинг камайиши ва ҳатто қўрқув ортидаги нафрат шаклланишига ҳам олиб келиши мумкин. Кейинги сафар урмаса айтганини қилмайдиган бола қанчадир вақтдан кейин ўзи ҳам онасига қўл кўтармаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Ана шунда аттанг қилиб қолмаслик учун ота-она фарзандига чиройли тарбия бермоғи лозим.

Ҳамидуллоҳ Али

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Назарбоев энди расман раис эмас

100 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

149 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

210 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

373 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

411 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

307 20:05 19.01.2022
« Орқага