Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Болаларда нега буйрак тўсатдан «қуриб қолади»?

2153

Халқимиз асл бахтни фарзандлари саломатлиги, бахту камолида деб билади. Лекин бу ҳаёт. Унинг турли синовлари, ўнқир-чўнқирлари бор. Бирор дардга йўлиққан болажонларнинг саломатлиги учун курашиш, уларнинг оёққа туришида бор имкониятини ишга солишга тайёр турган ота-она учун бу истакнинг амалга ошиши ҳаёт-мамот масаласи.

Мутахассислар фикрича, инсон ҳаётига хавф туғдирувчи хасталиклардан бири нефрология, терминал ва ўткир буйрак етишмовчилиги касаллиги саналади. Бугун ушбу касалликдан азият чекаётган, изтиробли кунларни бошдан кечираётган, афсуски, орамизда йўқ эмас. Ачинарлиси, ушбу хасталикка чалинганлар ва у билан курашаётганлар орасида норасида болаларнинг ҳам борлигидир. 

«Бизга баъзида 12-15 ёшли ўсмирлар мурожаат қилади. Ота-оналари фарзандининг ранги оқариб, ҳолсизланиб, қон босими ошиб кетганини, тиббий муассасаларда камқонликдан даволанишганини айтишади. Лекин даво чораларидан наф бўлмасдан, боланинг аҳволи оғирлашиб боради ва охир-оқибат нефролог шифокорга мурожаат қилишади.

Текширганимизда, уларда сурункали буйрак касаллигининг сўнгги босқичи аниқланади.

Бу босқичда шифокорга мурожаат қилган, иккала буйраклари ҳам ишдан чиқиб, нефросклерозга учраган болалар ҳаётининг энг фаол ва гўзал даврида доимий равишда ҳафтасига уч марта тўрт соатдан гемодиализ муолажаларини олишга мажбур», — дейди Болалар миллий тиббиёт маркази нефрология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Комилжон Ҳамзаев.

Гломерулонефрит ва нефротик синдром каби касалликлар, шунингдек, бошқа бир қатор наслий нефрологик касалликларнинг белгиларсиз (симптомларсиз) кечадиган турлари ҳам мавжуд бўлиб, ушбу касалликларни ягона белгиси пешоб таҳлилидаги маълум бир ўзгаришлардир.

Баъзи ота-оналар фарзандида соғлиғига бирорта шикоят бўлмаса, шифокор қабулига боришни лозим топишмайди. 

Шифокорнинг таъкидлашича, нефрологик касалликларни белгиларсиз шаклларини аниқлаш учун ҳар йили болаларни мунтазам тиббий кўриклардан ўтказиб туриш лозим. 

Мазкур кўриклар нефрологик хасталикларнинг белгисиз шаклларига ташхис қўйишга имкон яратади. 

«Бизга буйрак касалликларининг сўнгги босқичида, яъни буйракларини асраб қолиб бўлмайдиган аҳволда шифохонага мурожаат қилган беморлар бир неча йил олдин оддий пешоб таҳлилини топширишганда аксарият ҳолатларда уларда буйрак етишмовчилиги ривожланишини олдини олишга имкон бўларди. Болада ҳеч қандай шикоят бўлмагани учун ота-оналар ҳам фарзандида бирорта касаллик мавжуд бўлишига шубҳа қилмаган. 

Шунинг учун ҳам болаларни камида бир йилда бир марта организм барча аъзо ва тизимларини тиббий текширувдан ўтказиб олиш муҳимлигини доим таъкидлаб келамиз», — дейди шифокор Комилжон Ҳамзаев.

Дарҳақиқат, вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиб туриш танамиздаги турли хасталикларни эрта аниқлаш — ўз вақтида даволаниш имконини беради. Зеро, саломатлик энг катта бойлик. Уни асраб-авайлаш эса ўз қўлимизда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

431 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

560 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

782 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

608 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1122 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

937 09:15 05.06.2023
« Орқага