Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Болангизни сотманг!

1395

Ижтимоий тармоқларда фарзандини сотаётганда қўлга олинган оналар ҳақидаги хабарлар учраб турибди. Ҳайрон қоламан фарзанд буюм эмас-ку сотадиган. Масаланинг туб илдизи ҳақида ўйлай бошлайман. Қандай ҳолда она ўз боласини сотмоқчи бўлади? Аллоҳнинг энг бебаҳо неъматини сотишга нима мажбур қилади?

Фарзандини сотаётган бир она катта ўғлини даволатиш мақсадида шу ишга қўл урганини айтган. Бир она тишларини даволатмоқчи экан... Бу баҳона, дейман. Бир фарзанд соғлиги йўлида иккинчисидан воз кечилмайди. Ёки онага тиш масаласи фарзанд неъматидан улуғ эмас. 

Ҳар қандай вазиятда, ҳар бир масалада оналар, аёллар тарафида бўлган мен бу вазиятда иккиланиб қоламан. Уларни қандай оқлайман, нима дейман? 

Кўпинча бу ишни бош, эгаси йўқ аёллар қилаётганига эътибор қаратдим. Аёл-да бошида эгаси йўқ, эртага нима бўлади, деб қўрққан. Йўқ, нафс мажбур қилган. Ўйлаб кўрайлик, она фарзанди дунёга келгунча тартадиган азоблар, дунёга келтириш жараёни... Аллоҳ қалбга соладиган чексиз оналик муҳаббати... Буларни осон унутиб болани  пуллаш мумкинми? Бу нафснинг инсоний туйғулардан ғолиб келиши демак. Бу Худони танимаслик демак. 

Энг ачинарлиси шундай ҳолларда болага харидор топилаётгани ҳам. Фарзанд асраб олишнинг шаръий ва қонуний томонларини билмасдан, бировдан пулга бола сотиб олиш қайси мантиққа тўғри келади? Бир Худони танимаган боласини сотмоқчи бўлса, унга ёрдам бериб, жиноятига тенг шериклик дегани эмасми бу?!

Баъзан алданган, хўрланган аёллар, қизлар ҳақида эшитамиз. Боласини сотмоқчи бўлганлар ҳам шундай вазиятга тушганлардир. Баъзилари бу йўл гуноҳлигини билар, баъзилари билмас. Нима бўлганда ҳам фарзанд Аллоҳнинг неъмати. Ундан қутилиш чора эмас. Уни сотиш моддият эмас. 

Барибир ҳар бир саволга Аллоҳни таниш ва танитиш жавоб бўлади. 

Болаларингизни сотманг, улар Аллоҳнинг неъмати.

Манзура Шамс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1017 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1085 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

718 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1408 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

736 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1479 15:30 07.06.2023
« Орқага