Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Болгарияда Россия фуқароси саноат жосуслигида гумонланиб ҳибсга олинди

768

Болгария Ички ишлар вазирлиги ходимлари «Арсенал» қурол-яроғ заводида ишлаган уч нафар хорижлик фуқарони қўлга олган. Россия Федерацияси Консуллиги ҳали ҳеч ким элчихонага ёрдам сўраб мурожаат қилмаганлигини маълум қилган.

Мазкур қурол-яроғ заводида ишлаган 60 ёшли Россия фуқароси ва икки Литва фуқаросининг фаолияти инновацион технологиялар билан боғлиқ бўлган.

Тергов завод рақобатчиларни қизиқтириши мумкин бўлган маҳсулотлар ва тегишли махфий ҳужжатлар йўқолганини сезганидан кейин бошланган.

Ҳибсга олиш операцияси Стара Загора «Миллий хавфсизлик» ҳудудий бошқармаси иштирокида ва «Кулата» назорат-ўтказиш пункти чегара полицияси кўмагида амалга оширилди, деб хабар беради Болгария миллий телеканали. Саноат жосуслигида гумон қилинган шахслар назорат пунктларидан бири орқали мамлакатни тарк этишга уринган. Хабар қилинишича, терговга оид далиллар уларнинг машиналарида топилган.

Арсенал қурол-яроғ фабрикаси – ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси ва экспортчисидир. Завод ҳар хил турдаги ўқотар қуроллар, гранаталар, артиллерия ва зенит қуролларини ишлаб чиқаради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Европа давлатлари Россияга катта миқдорда қурол сотгани ошкор бўлди

1826 10:30 19.03.2022

Болгариялик генерал НАТО ва Россия ўртасида тўқнашув хавфи ортиб бораётгани ҳақида гапирди

1623 20:20 09.07.2021

Болгариядаги портлашда ҳам россияликлар гумонланяпти

1576 19:30 28.04.2021

Болгарияда Россия жосуслари можароси

1416 16:00 25.03.2021

Озарбайжон Россиянинг газ сотиш монополиясига чек қўяди(ми)?

2241 21:00 02.01.2021
« Орқага