Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Болтиқбўйи давлатлари Қўшма Штатлардан ҳаво мудофаа тизимини яратишни сўрамоқда

994

Литва, Латвия ва Эстония парламентларининг ташқи ишлар қўмиталари АҚШни «Болтиқбўйи мамлакатларининг ҳаво хавфсизлигини яхшилашга» чақирган.

Уч мамлакат парламентарийларининг фикрича, «НАТО иттифоқчиларининг Болтиқбўйида мавжудлиги доимий бўлиши керак». Бундан ташқари, улар АҚШ ҳарбийлари сонини оширишга чақиришди.

Эстония Рийгикогу ташқи ишлар қўмитаси раиси Марко Михкелсон Таллин минтақани «ер ва ҳаво мудофаасига катта ҳисса қўшаётганини» таъкидлади. Бироқ, у қўшимча қилганидек, «Ҳозир Болтиқбўйи давлатлари ўз давлатларининг хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар изламоқда».

«Ўйлайманки, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари билан ҳамкорликда биз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ишлаб чиқмагунимизча, вақтинчалик ечимларни топа оламиз. Биз иттифоқчиларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Болтиқбўйи мамлакатларига жўнатишни истаймиз», - деган Михелсон.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

72 12:50 16.08.2022

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

71 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

139 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

340 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

199 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

181 10:35 16.08.2022
« Орқага