Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Болтиқбўйи давлатлари Россия фуқароларининг киришини чеклайди

2814

Чоршанба куни Каунасда бўлиб ўтган учрашувда Литва, Латвия ва Эстония ташқи ишлар вазирлари Москванинг Украинага бўлган тажовузига жавобан Шенген визаси бўлган Россия фуқаролари учун чегарадан ўтишга чекловлар жорий этишга келишиб олдилар.

Тақиқ сентябрь ойидан кучга кириши кутилмоқда.

Истиснолар фақат дипломатлар, юк машиналари ҳайдовчилари, шунингдек, оилавий ва гуманитар сабабларга кўра кирган фуқаролар учун қўлланилади.

Қарорлар миллий ҳукуматлар томонидан қабул қилинади ва бир вақтнинг ўзида кучга киради.

Келишувга эришилганини эълон қилган Латвия Ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич сўнгги ойларда чегарадан ўтган Шенген визасига эга Россия фуқаролари сони «сезиларли даражада кўпайганини» таъкидлади.

«Бу жамоат хавфсизлиги масаласига айланиб бормоқда ва у аллақачон маънавий ва сиёсий хусусиятга эга», - дея Латвия вазирининг сўзларидан иқтибос келтирган Рейтер ахборот агентлиги.

Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Реинсалу тақиқнинг «яқин ҳафталарда» кучга киришини истаётганини айтган.

«Шу йўл билан бизнинг ҳудудимизда тажовузкор мамлакат фуқаролари камроқ бўлсин», деган Реинсалу Эстониянинг Викерраадио радиостанцияси эфирида.

ЕИ визаларини беришнинг соддалаштирилган тартиби 12 сентябрда бекор қилинади

Ёз охирида Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари Россия Федерацияси билан визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги келишувни тўхтатишга қарор қилишди. Келишув 12 сентябрь куни ўз фаолиятини тўхтатади. Европа Иттифоқи россияликларга виза беришни тўлиқ тақиқлаш бўйича келишиб олмади.

"Муҳокамалар давомида биз Европа Иттифоқининг барча давлатларини Шенген визасига эга бўлган миллионлаб Россия фуқаролари нафақат Россия билан чегарадош давлатлар, балки блокнинг минтақавий хавфсизлиги учун ҳам муаммо эканлигига ишонтиришга муваффақ бўлдик. Эстония, Латвия ва Полша билан биргаликда биз келгуси ҳафталарда россиялик сайёҳлар оқимини сезиларли даражада чеклайдиган ечимлар излаймиз”, деган Литва ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис икки кунлик учрашувдан кейин.

Шу билан бирга, вазир визани тўлиқ тақиқлаш бўйича умумевропа қарори «ҳуқуқий нуқтаи назардан энг барқарор, энг тўғриси» бўлишини таъкидлаган.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Хосеп Боррелнинг қайд этишича, Москва билан 15 йил аввал тузилган шартномани музлатиш россияликларга бериладиган визалар сонини камайтиради, бериш жараёни эса қимматлашиб, узоқ давом этади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги келишувни музлатиш қарорига жавобан, улар акс чораларини тайёрлаётганликларини айтди.

Чоршанба куни вазирлик вакиллари Россияга кириши тақиқланган Европа Иттифоқи институтлари ва унга аъзо давлатлар вакиллари рўйхати кенгайтирилганини эълон қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

910 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

574 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1129 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1176 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1958 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1083 09:46 09.06.2023
« Орқага