Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (10-қисм)

1759

Норман Малкольмнинг ҳаёти ва асосий қарашлари (1911-1990)

Америкалик машҳур файласуф. Гарвард университетини тугатган, Людвиг Витгенштейн ва Рене Декартдан таъсирланган, борлиқ фалсафасига қизиққан. 

Онтологик далил

XVII асрнинг таниқли рационалист мутафаккирлари Декарт, Спиноза ва Лейбниц онтологик далилни турли шаклларда кўриб чиққан ва бу далилни жонлантирган файласуфлар ҳисобланади. Ҳозирги кунда ҳам бу далилни ҳимоя қилувчилар бор ва ундан ҳали-ҳануз фойдаланилади. Норман Малкольм диний тажриба билан яқиндан алоқадор ушбу далилни ҳимоя қилганлардан биридир. 

Малкольмга кўра, Худонинг борлиги мантиқан зарурий ёки имконсиздир. Ҳеч бир далил Худонинг борлиги мантиқан имконсиз эканлигини кўрсатиб бера олмаган. Шу сабабли У зарурий равишда бор эканлиги ҳақидаги хулосани қабул қилишимиз керак. 

Малкольм онтологик далил билан боғлиқ қарашини шундай изоҳлаган: 

1. Агар Тангри бор бўлса, Унинг борлиги мантиқан зарурийдир. 

2. Агар Тангри йўқ бўлса, Унинг борлиги мантиқан имконсиздир.

3. Ундай бўлса, Тангри ё бор, ёки йўқ (Тангрининг борлиги ё мантиқан зарурий, ёки мантиқан имконсиз). 

4. Агар Тангрининг борлиги имконсиз бўлса, Тангри тушунчасида зиддият бор демакдир.

5. Бироқ Тангри тушунчасининг зиддиятли эканлигини исботлаб бўлмаган. 

6. Ундай бўлса, Тангрининг борлиги зарурийдир. 

Малкольмнинг фикрича, “Тангри қодир”, “Тангри билувчи” демаслигимиз, балки “Тангри зарурий равишда қодир”, “Тангри зарурий равишда билувчи” дейишимиз керак. Қудрат ва илм эмас, балки зарурий қудрат ва зарурий илм Тангрининг сифатлари, Тангри тушунчасининг ажралмас хусусиятларидир. 

Зарурий илм ва зарурий қудрат қандай қилиб Тангрининг сифатлари бўлса, зарурий борлик ҳам худди шундай Унинг сифати ҳисобланади. У ҳолда “Тангри мавжуд эмас” дейиш очиқ-ойдин зиддият бўлади. 

Альберт Эйнштейннинг ҳаёти ва асосий қарашлари (1879-1955)

Бутун дунёга машҳур физик, замонавий назарий физиканинг асосчиларидан бири. Германиянинг Ульм шаҳрида туғилган олим ҳаётининг дастлабки йилларини Мюнхенда ўтказди, Швейцарияда лицей ва университетда ўқиди, илмий изланишиларини шу ерда бошлади. 1914 йилда машҳур физик Макс Планкнинг илтимосига биноан Германияга қайтди. Фотоэффект назарияси учун 1921 йилда Нобел мукофотига лойиқ кўрилди. 

Альберт Эйнштейн махсус нисбийлик ва умумий нисбийлик назариялари билан илм-фанда инқилоб қилди. Унинг математик ҳисоб-китоблар ва тенгламаларга асосланган назариялари кейинчалик бир қатор амалий тажрибаларда ўз тасдиғини топди. “Инсон тафаккур чегараларини кенгайтирмагунча ҳеч нарсага эриша олмайди”, деган Эйнштейн замонавий физикага қўшган ҳиссаси билан довруқ қозонди. Ҳаёти давомида уч юздан зиёд илмий мақолалари чоп этилди. 

“Тасаввурнинг кучи билимдан кучлироқдир”, “Муаммоларингизни уларни пайдо қилаётган пайтингизда ўйлаганингиздек ҳал эта олмаймиз”, “Ҳаёт велосипедга ўхшайди, мувозанатда қолиш учун ҳаракат қиилишингиз зарур” – шу сингари таъсирчан сўзлари билан инсонларга ҳаёт сабоғи берган олим университетлар ва давлатлар ўртасида талаш бўлди: аввалига Германия, кейин эса Швейцария фуқароси эди, 1940 йилда АҚШнинг таклифига биноан шу давлатнинг фуқаролигини олди. Бунга эса Германияда нацистларнинг яҳудийларга нисбатан босими ва университетда эркин илмий фаолият муҳитининг йўқлиги сабаб бўлди. 

Кунларнинг бирида Эйнштейндан у кашф қилган атомнинг бомбага айланиб, Хиросима ва Нагасакини вайронага айлантирганида ўзини қандай ҳис қилгани ҳақида савол сўралганида, олим шундай жавоб қайтарган эди: “Ҳар бир уруш инсониятнинг илгарилашига тўсқинлик қиладиган ёмонлик занжирига яна битта ҳалқа қўшади. Мен атомни инсониятнинг фойдаси учун кашф қилдим, бироқ инсонлар атом билан бир-бирларини ўлдиряпти. Бундан бўлишини билганимда, косиблик билан шуғулланган бўлардим”

Эйнштейн XIX асрнинг метафизикасини инкор қилган, тор позитивист нуқтаи назарни чиппакка чиқарган саноқли олимлардан бири бўлди. Ўзи яҳудий оиланинг фарзанди бўлса-да, Тавротдаги Тангри тушунчасини рад этди. Сиёсат билан шуғулланиш ҳақидаги таклифларга рози бўлмай, шундай деди: “Мен учун тенгламалар янада муҳим, чунки сиёсат фақат бугун учун, тенгламалар эса абадийлик учундир”

Эйнштейнни физик деб атаб, уни фақат бир соҳа билан чеклаб қўйиш тўғри бўлмас. У кучли олим ва мутафаккир эди. 1915-йилларда Хаббл коинотнинг кенгайиши ҳақидаги гипотезасини илгари суришидан олдин Эйнштейн буни назарий жиҳатдан исботлаб бўлган эди. Унинг қарашларидан баъзи доиралар безовта бўлган чоғи “Эйнштейнга қарши 100 олим” номли кичик брошюра чоп этилди. Брошюрани кўриб чиққан Эйнштейн истеҳзо билан шундай деди: “Агар назарияларимнинг нотўғрилиги юз киши эмас, фақатгина бир киши исботлаб берса, енгилганимни қабул қиламан”

Ньютоннинг механика қонунларини ўзгартирган, масса ва энергиянинг тенг эканлигини исботлаган, нисбийлик назариясини илгари сурган олим: “Илмсиз дин кўр, динсиз илм эса оқсоқдир”, деган эди. 

Илм-фан ва имон ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигига ишонган файласуф Мартин Бубер Эйнштейннинг қуйидаги сўзларини келтирган эди: “Қиладиган бутун ишимиз Худо аввалдан чизиб қўйган чизиқларни Унга эргашган ҳолда чизишдир”

Эйнштейн 1952 йилда дўсти Морис Соловинга йўллаган мактубида шундай ёзган эди: “Дунёни англашни “мўъжиза” ёки азалий сир” дея таърифлашимни ғалати деб ҳисоблайсан. Тўғри, биз коинотга тартибга солувчи ақлимизнинг аралашуви нисбатида мақбуллик/эҳтимолликни нисбат беришимиз зарур. Бироқ ақлимиз ўртага қўядиган тартиб бир тилнинг алифбоси сингари чекланган бўлади. Ньютон ернинг тортишиш қонуни билан кўрсатган бир тартиб эмас... Агар объектив дунёда априори бир тартиб бўлмаганида, уни қайси назария бунёд этган бўларди?.. Эски билимларимиз амалга ошишига параллел равишда биз гувоҳ бўлган “мўъжиза” мана шу. Позитивистлар оламни/коинотни Тангри ҳақидаги ҳар қандай тушунчадан ва мўъжизадан қутқарганликларига ишонишади. Уларнинг энг кучсиз томони ҳам аслида мана шу, ушбу иддаоларидир! Биз эса фақатгина “мўъжиза”ни қабул қилиш билан кифояланишимиз даркор”. 

Альберт Эйнштейн 1955 йилнинг 18 апрелида, 76 ёшида оламдан ўтди. 

Амин Ариқ

(давоми бор) (1-қисм) (2-қисм) (3-қисм) (4-қисм) (5-қисм) (6-қисм) (7-қисм) (8-қисм) (9-қисм) (10-қисм)

Таржимон: Аброр Адҳам ўғли

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Интеллектуал терроризм ёхуд фан оламида атеистлар зўравонлиги

470 13:25 25.07.2022

"Жанговор атеизм". Биз кўр(ма)ган кунлар

951 21:50 30.06.2022

Нуриймон Абулҳасан: «Улар мусулмонлар ҳақ эканлигини билишар эди»

1344 09:58 30.06.2022

Илм-фан ривожига ҳисса қўшганлар атеист бўлганми?

606 15:05 14.04.2022

Атеистларни Исломга қандай даъват қилишимиз керак?

1424 18:00 15.07.2021

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (12-қисм)

2041 21:00 27.02.2021
« Орқага