Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (11-қисм)

1547

Алексис Каррелнинг ҳаёти ва асосий қарашлари (1873-1944)

Машҳур жарроҳ, физиолог, мутафаккир, ёзувчи. 1873 йилда Франциянинг Лион шаҳрида туғилган Алексис Каррел 1900 йилда Лион университетининг тиббиёт факультетини тамомлади. Узоқ йиллар Канада ва АҚШда ишлади. 1912 йилда Нобел мукофотини қўлга киритди. 1941 йилда Францияга қайтгач, рафиқаси билан жамғарма очди ва илмий фаолиятларини давом эттирди. Каррел 1944 йили Парижда вафот этди. 

“Бир инсоннинг ҳаёти унинг характерининг аксидир”, “Дин ва ахлоқ туйғуларининг кучсизланиши заковатнинг кучсизланиши қадар хавфлидир”, “Цивилизациянинг мақсади илм-фан ва машиналарнинг ривожланиши эмас, балки инсоннинг ривожланиши бўлиши зарур” ва шуларга ўхшаш фикрлари Алексис Каррелнинг ахлоққа қанчалик аҳамият берганини кўрсатади. У “Инсон номли бу мажҳул”, “Инсонлар, уйғонинг”, “Номаълум инсон”, “Дуолар”, “Келажак сари”, “Муваффақиятнинг сирлари” каби бир қатор асарларнинг муаллифидир. 

Инсон фақатгина жисми билан эмас, балки руҳи билан ҳам, тўғрироғи, руҳ ва бадан яхлитлиги нуқтаи назаридан ўрганилиши ва билиниши керак бўлган мавжудот эканлигини айтган Каррел “Келажак сари” асарида шундай ёзган эди: 

“Ҳаётнинг мумкин бўлган ягона изоҳи Тангрининг борлигини қабул қилган фараздир. Тангри ва ўлимдан кейинги ҳаёт мутлақо зарур. Улар бўлмаса, ҳаёт ғамгин комедияга айланади. Худонинг борлигига ишонишимизни айтсак-да, хатти-ҳаракатларимиз эътиқодимизга мос эмаслиги сабабли ниҳоятда мантиқсиз ва бемаъни яратиқлармиз. Чунки мудом ўзимизни худди Худо йўқдек тутамиз. 

Ҳирсингизга ёпишиб олманг, ҳою ҳаваслардан халос бўлинг. Ҳузур ва севинчни Тангридан сўранг. Тангри сизга қалбингизнинг истаганини беради. 

Худо борми?.. Исботлаш қийин бўлса-да, борлиги аниқ. Зеро, йўқлигини исботлашнинг ҳам имкони йўқ. Унинг борлигини қабул қилиш ва ўзимизни шунга мос равишда тутиш энг тўғри ҳаракат бўлур. 

Ҳаётни фақатгина Тангри исботлаши мумкин. Чиндан ҳам Унинг борлигига ишонганимизда, ҳамма нарсани бир томонга қўйиб, Унинг қонунларини татбиқ этган ва ҳимоялаган бўлардик. Худонинг борлигига чиндан ҳам ишонган кишининг ҳаёти мантиқан шундай бўлиши зарур. Тангрининг амрларини адо этганлар учун ўлимдан кейин абадий ва муҳташам мукофот бордир”

Бергсоннинг ҳаёти ва асосий қарашлари (1859-1941)

Анри-Луи Бергсон – француз файласуфи, Нобел мукофоти совриндори. Британиядан Францияга кўчиб келган яҳудий оилада туғилган Бергсон даврининг энг кучли файласуфларидан бири ҳисобланади. Фақатгина фалсафада эмас, балки табиий ва гуманитар фанлар бўйича ҳам изланишлар олиб борди. ХХ аср файласуфлари орасида позитивизм ва интеллектга қарши чиққанлардан биридир. Интеллектга қарши чиқиши фақатгина интеллектнинг ўзи ҳақиқатни бунёд эта олмаслигига ишониши билан боғлиқ. 

Спенсернинг эволюционизмидан, шунингдек, Декарт ва Иммануил Кантдан таъсирланган Бергсон интуитивизмнинг асосчиси ва энг муҳим намояндасидир.  

Бергсонга кўра, билишнинг икки хил йўли бор: 

– заковат билан билиш;

– сезги (интуиция) билан билиш. 

Файласуф: “Борлиқ ҳақидаги мутлақ билим сезги ёрдамида олинади”, деган фикрни орқали ҳақиқат ақл билан эмас, балки сезги ва интуиция билан билинишини айтиб, илм-фан дунёсида янгилик қилди. 

Хўш, бу нима дегани? Илмий доираларда тиллардан тушмаган бу фикри билан Бергсон нима демоқчи бўлган эди?.. Унинг назарида материя ҳақиқат эмас, балки ақлнинг маҳсулидир. Ақл феноменлар, яъни ҳақиқатнинг ташқи кўриниши билан шуғулланиши мумкин. Ўша кўринишлардан кейинги реаллик/ҳақиқатни фақатгина сезни/интуиция билан тушуниш мумкин. 

Олмон файласуфи Фредерик Майер (1921-2006) Бергсоннинг бу нуқтаи назари ҳақида шундай деган эди: “Бергсон илм-фан ва метафизикада буюк кашфиётларнинг аксари сезгига (интуицияга) таянганини айтган эди. “Тажриба ва хато” методидан сўз очган олим инсон зеҳнининг қудрати ҳақида анчайин саёз фикрга эга. Буюк даҳо иккинчи даражали ақлга ишонгани ҳолда илмий масалаларга сезги билан ёндашди. Унинг назарида сезги ҳақиқий илмнинг, ҳақиқий санъат ва ҳақиқий фалсафанинг манбасидир”

Бергсон қаттиқ материянинг ортида ўлчаб ва изоҳлаб бўлмайдиган, фақат сезса бўладиган ҳаёт ва ҳолат оламининг борлигини кашф қилган, яъни позитив метафизика тамойилларини илгари сурган буюк даҳодир. У  кўпгина мутафаккирни ҳақиқатни тушуна олишда сезги жараёнлари абстракт рационализм ва билимдан маънодорроқ эканлигига ишонтира олганди.

“Кўзлар фақатгина зеҳн илғашга тайёр бўлган нарсаларни кўради”, деган Бергсон Германияда ривожланган идеалист фалсафанинг Франциядаги намояндаси сифатида ҳам ном чиқарган. 

Бергсон позитивизмнинг илмий изоҳларидаги иддаоларга қаттиқ қарши чиқиш баробарида инсоний ва диний қадриятларнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтган эди. Бу жиҳати билан модерн мутафаккирлар орасида ҳавас қилишга арзигулик ўринни эгаллади. Унинг шуҳрати нафақат Франция, балки Германия, Британия ва АҚШга ҳам ёйилди. У даврда Бергсон сингари довруқ қозонган файласуф жуда кам эди. 

У эски рационалимзга қарши исён кўтарган ХХ аср руҳининг тирик ифодаси бўлди. 

Бергсон коинот қаттиқ материядан иборат эмаслигини, буни тушуниш учун интеллект кифоя эмаслигини, оламдаги сирлар ва ҳақиқатни фақатгина сезги билан тушуниш мумкинлигини айтган ХХ аср мутафаккирлари орасида пешқадам эди.

Файласуфга кўра, заковат ва инстинкт одатда бир-бирига аралашган ҳолда учраса-да, аслида фарқлари бор. Қўпол қилиб айтганда, заковат энг мукаммал ҳолатида жонсиз воситаларни ясаш ва ишлатиш малакасидир, инстинкт эс органик воситаларни (масалан, қуртнинг капалакка айланиши) ясаш малакасидир. 

Дин фалсафасини ривожлантиришда Бергсоннинг фикрлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. У илм-фан ва метафизикани “яраштирди”, ҳар иккисига ҳам улар лойиқ бўлган обрўни қайтарди. 

Бергсон “Ахлоқ ва диннинг икки манбаси” асарида шундай деган эди: “Ёпиқ жамият заковатнинг бузғунчи ҳаракатлари қаршисида фақатгина диннинг шарофати билан омон қолиши мумкин”.

Худди шу асарида қуйидаги фикрни билдириб ўтган: “Бир нарсанинг бор бўлиши мумкинлигини ўйлаш билан бор эканлигига ишонч ҳосил қилишнинг ўртасида фарқ бор. Биринчисини қўлга киритишдан нарига ўтолмаган ақлнинг Тангрининг қаршисида муваффақттсиз эканлиги аниқ. Худонинг борлиги ва моҳияти билан боғлиқ масалани мавзуга тажриба нуқтаи назаридан ёндашадиган мистик йўл ҳал этиши мумкин”

1941 йил Парижда вафот этган Бергсоннинг фикрлари ва қарашлари илм-фан дунёсида ҳали-ҳануз ўз таъсирини йўқотмаган. 

Бергсоннинг китобимиз билан алоқадор далили “ички тажриба далили”дир. Бу – ҳис-туйғу, сезги ва мистик йўл билан Худога етишиш мумкинлигига асосланган кучли далилдир.  

Амин Ариқ

(давоми бор) (1-қисм) (2-қисм) (3-қисм) (4-қисм) (5-қисм) (6-қисм) (7-қисм) (8-қисм) (9-қисм) (10-қисм)  

Таржимон: Аброр Адҳам ўғли

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

235 22:05 03.12.2021

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорларидаги нархи маълум қилинди

403 21:00 03.12.2021

Динимни ўрганаман: Қуръоннинг ўзбекча таржимасини ўқиса хатм қилган ҳисобланадими?

634 20:05 03.12.2021

Москва: давлатга хиёнат қилган Россия фуқароси ҳибсга олинди

422 19:05 03.12.2021

Президент ташаббуси билан қурилган масжид ёпиб қўйилдими? Адлия бошқармаси муносабат билдирди

1227 18:10 03.12.2021

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

827 17:30 03.12.2021
« Орқага