Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

642

Лондондаги юзлаб намойишчилар бойларни солиққа тортишни талаб қилмоқда

Намойишчилар Лондондаги Кингс Кросс вокзали олдига тўпланиб, яшаш нархи ошишига норозилик билдиришди. 

Улар қўлларига «Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг», «Иш ташлашларни қўллаб-қувватланг» ва «Барчамизга маошни ошириш керак» деган шиорлар ёзилган плакатлар ва баннерлар кўтариб олишди, деб хабар берди euronews.cоm.

Кўплаб ноҳукумат ташкилотлар ва касаба уюшмалари томонидан қўллаб-қувватланган акция иштирокчилари ҳукмрон Консерватив партиянинг иқтисодий сиёсатини қаттиқ танқид қилди. 

Британиянинг янги Бош вазири Лиз Трассга нисбатан босим кучаймоқда. Вазифага келганидан кейин тўрт ҳафтадан камроқ вақт ўтгач ва яшаш харажатлари инқирози шароитида энг бойларга солиқларни камайтириш учун мини-бюджет эълон қилинганидан бир ҳафта ўтгач, сўровда қатнашган британияликларнинг 50% дан ортиғи унинг кетиши кераклигини айтди.

Ёзда Трасс собиқ молия вазири Риши Сунакни етакчилик учун курашда мағлуб этди, зудлик билан солиқларни камайтиришни ваъда қилди. Шунингдек, Буюк Британиядаги рецессия прогнозларига қарамай, иқтисодий ўсишни оширишга эътибор қаратди.

Аммо ўтган ҳафта Молия вазирлигининг янги канцлери Квази Квартенг солиқларни камайтириш режаларини эълон қилганида, улар кўпчилик кутганидан ҳам узоқроққа боришди: даромад солиғининг юқори ставкасини ва банк бонуслари бўйича чекловни олиб ташлади. Бу бозорларда беқарорликни келтириб чиқарди ва фунт стерлингнинг тушишига олиб келди.

Трасс ўзининг ўсишни рағбатлантиришга қаратилган молиявий режасини эълон қилиш «миллий иқтисодиётда узилишларга сабаб бўлганини» тан олди ва «мамлакат молиясини назорат қилиш учун қатъий чоралар кўрилганини» таъкидлади.

Жума куни қайта кўриб чиқилган маълумотларга кўра, Буюк Британия ҳали рецессияда эмас. Бу эса Бош вазир Лиз Трасс фойдасига ишлайди, аммо фоиз ставкаларининг кескин ўсиши туфайли мамлакат иқтисодиёти ҳали ҳам таназзулга юз тутиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

329 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

536 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

746 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

438 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

344 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2439 12:50 30.11.2022
« Орқага