Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бразилия ҳалол туризмни ривожлантирмоқда

843

Бразилия ҳукумати мамлакатга ташриф буюрувчи мусулмон сайёҳларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг қадриятларини ҳурмат қилган ҳолда ҳалол туризм саноатини ривожлантирмоқда, деб хабар бермоқда AhlulBayt ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, меҳмонхоналарда жойнамозлар, намоз вақтларини кўрсатувчи жадвал, эркак ва аёллар учун алоҳида сув ҳавзалари борлиги ҳамда ходимларнинг бу борадаги малакасини оширишга эътибор қаратилади. Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасидан ташқари таомномаларга ислом мамлакатларида машҳур бўлган таомлар киритилиб, уларнинг ҳалол маҳсулотлардан тайёрланишига аҳамият берилади.

Декабрь ойида Бразилия мусулмон уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилган Global Halal Brazil Business форумида иштирок этган Бразилия сайёҳлик кенгаши (Embratur) менежери Клаудин Бичара ҳалол маҳсулот ва хизматлар орқали сайёҳларни жалб қилиш маҳаллий компанияларга яхши фойда келтиришини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1973 10:06 23.04.2022

Бразилияда Ислом: Али ибн Абу Толиб масжиди

1126 04:35 06.04.2022

Бразилияда кучли ёмғир оқибатида 14 киши қурбон бўлди

608 16:15 03.04.2022

Хитойнинг баъзи ҳудудларида «локдаун» эълон қилинди

1670 19:05 15.03.2022

Бразилияда кучли сув тошқини ва кўчки оқибатида қурбонлар сони кўпаймоқда

681 12:00 17.02.2022

Дунёдаги энг йирик 10 та электр узилиш ҳодисалари

2029 21:05 26.01.2022
« Орқага