Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бразилиялик таниқли ёзувчи Қуръондан иқтибос келтирди

2204

Таниқли бразилиялик ёзувчи, "Алкимёгар" романи билан танилган Пауло Коэльо Туркияда ўнлаб одамнинг ҳаётига зомин бўлган зилзила қурбонларига хайрия қилишини маълум қилган.

73 ёшли ёзувчи Қуръони карим оятидан иқтибос келтирган ҳолда, минтақанинг сўнгги ўн йил ичидаги энг қонли зарба бўлган даҳшатли зилзила қурбонларини қўллаб-қувватлаган ва уларга ҳамдардлик билдирди.

"Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир. Машаққат бор жойда енгиллик ҳам бўлади", деб Қуръони каримдаги Шарҳ сурасининг 5–6-оятларини иқтибос қилиб келтирган Коэльо шанба куни ўзининг расмий твиттерида.

"Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамияти хайриянинг зилзиладан зарар кўрган мамлакатлар (Туркия ва Греция) ўртасида қандай тақсимланишини ҳал қилади", дея қўшимча қилган у.

Адибнинг ўнлаб мухлислар ва тармоқ фойдаланувчилари постни шарҳлар билан тўлдириб, муаллифга саховати ва хайрияси учун миннатдорчилик билдирганлар.

Туркия дунёдаги сейсмик жиҳатдан энг фаол зоналардан бири бўлиб, ўтмишда ҳам ҳалокатли зилзилаларни бошидан кечирган. Унинг сўзларига кўра, 994 киши жароҳат олган, улардан 774 нафари касалхоналардан чиқарилган, 220 киши эса даволанишда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

47 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

212 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

159 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

157 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

155 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

346 09:45 16.08.2022
« Орқага