Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35 қирувчи самолёти Ўрта ер денгизига қулади

890

Британия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли F-35 қирувчи самолёти Ўрта ер денгизига қулаб тушган. Учувчи катапульта қилиб омон қолган. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирлиги хабарига таяниб, The Guardian газетаси хабар берган.

«Британия F-35 қирувчи самолёти HMS Queen Elizabeth авиаташувчисидан парвоз қилаётганда бугун эрталаб Ўрта ер денгизида денгизга қулаган», — дейилади вазирлик твиттер саҳифасида.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, учувчи жабрланмаган, у кемага олиб кетилган. Вазирлик ҳодисанинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмаган.

Самолёт кўплаб мамлакатлар учун ноёб топилма ҳисобланади, чунки унда кўплаб илғор ноёб технологиялар, жумладан вертикал учиш ва қўнишни амалга ошириш қўлланилган. Самолётнинг тахминий нархи ҳозирги кунда 116 миллион доллар.

«F-35B вертикал қўниш қобилияти туфайли дунёдаги энг қиммат самолёт ҳисобланади. Бу хусусият оддий қирувчи самолётларни қабул қила олмайдиган Британия авиаташувчилари учун зарур», — деб ёзади нашр таҳлилчилари.

Муаллифлар Буюк Британияга Россия унга етиб боргунга қадар, қулаган самолётни имкон қадар тезроқ олиб чиқишни маслаҳат берган. Нашр мисол тариқасида Москванинг МиГ-29К ва Су-33 самолётлари 2016 йилда Ўрта ер денгизига қулаганидан сўнг уларни кўтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини эслаган. Ўшанда русларнинг мақсади самолёт технологиялари НАТО мамлакатлари қўлига тушмаслиги бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ўзгаришларга ягона умид сифатида таъкидланди

2072 23:05 14.01.2022

Буюк Британия Ўзбекистоннинг эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини тан олади

297 15:30 07.01.2022

Халқаро Имомлар кенгаши Пекин Олимпиадасини бойкот қилишга чақирди

2339 19:05 03.01.2022

Буюк Британия яна бир мустамлакасидан айрилди

1575 11:30 30.11.2021

Буюк Британия: мусулмон шоири ҳаётига бағишланган спектакль қўйилади

811 13:30 24.11.2021

Шаҳзода Чарльз Мисрда Азҳар талабалари билан учрашди

707 13:05 24.11.2021
« Орқага