Питерборода Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шарафига тинчлик маршлари ўтказилди. Мазкур тадбирда юзлаб мусулмонлар иштирок этишди.
Peterborough Telegraph нашрига кўра, йиллик юришда юзлаб намозхонлар маърузалар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтадиган Файзани-Мадина масжидига етиб келиш учун Олдерманс Драйвдан юришган.
Тинчлик паради ҳар йили ўтказилади ва одатда Буюк Британиянинг турли бурчакларидан ташриф буюрувчиларни жалб қилади.
Махсус тадбирни нишонлаш пайтида кўплаб одамлар анъанавий кийимларда, баъзилари эса баннерлар ва байроқларни кўтариб юришган.