Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британия қироличаси шаҳзода ва унинг рафиқасини судга беришни буюрди

1212

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўз ёрдамчиларига шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг қироллик оиласи ҳақидаги баёнотларини туҳмат деб ҳисоблаб, уларни судга беришни буюрган.

«Улар ҳис қилаётган туйғулар ҳамма билан содир бўлиши мумкин. Гарри ва Меган бу каби ҳаракатларни такрорламасликка намуна бўлиб хизмат қиладилар», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Қироллик оиласининг ҳуқуқшунослари ҳозирда «туҳмат ва шахсий ҳаёт масалалари» билан шуғулланадиган компаниялар билан боғланишмоқда. Газетанинг ёзишича, асосан ҳуқуқшунослар шаҳзода Гаррининг 2022 йилда нашрга берилиши режалаштирилган хотиралари мазмунини ўрганадилар.

Маълумот учун: ҳозирги вақтда шаҳзода Гарри ва Меган ўртасида қироллик оиласи бошқа аъзолари билан муносабатлар жуда кескинлигича қолмоқда: биринчидан, Сассекс герцоги ва герцогиняси тўсатдан қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақомидан воз кечишларини ва ўзлари истагандек яшаш ниятида эканликларини эълон қилишди. Шундан сўнг бир йил олдин ўз-ўзидан Калифорния штатига кўчиб келгач, Опре Уинфрига жанжалли интервью бериб, қариндошларини уларга нисбатан бефарқликда, ҳатто ирқчиликда айблашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк Британия яна бир мустамлакасидан айрилди

1210 11:30 30.11.2021

Буюк Британия: мусулмон шоири ҳаётига бағишланган спектакль қўйилади

726 13:30 24.11.2021

Шаҳзода Чарльз Мисрда Азҳар талабалари билан учрашди

565 13:05 24.11.2021

Буюк Британиянинг «пост-христиан» авлоди ёхуд Англияда нега христианлар камайиб кетяпти?

1394 19:30 22.11.2021

Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35 қирувчи самолёти Ўрта ер денгизига қулади

766 15:15 18.11.2021

Ливерпулдаги портлаш теракт деб ҳисобланмоқда

1017 13:15 15.11.2021
« Орқага