Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британия: терактни насроний қилди, балога қолган мусулмонлар бўлди

1958

Британиянинг Ливерпул шаҳрида якшанба куни рўй берган терактдан кейин исломофобия ҳолатлари ортаётгани кузатиляпти. Шаҳар маъмурияти аҳолини босиқликка ва мусулмонларни айбламасликка чақирди. 

Полиция маълумотига кўра, асли ироқлик 32 ёшли Имод Свалмин шаҳардаги шифохона яқинида, таксида кетаётган пайтда қўлбола бомбани портлатган. Ҳайдовчи машинадан тушиб қолишга улгурган, Свалмин ўлган. 

Би-би-си хабарида айтилишича, у 2017 йилда насронийликни қабул қилган эди. Имодни таниган диндошлари у “босиқ, лекин Исога қаттиқ ишонган” одам бўлганини маълум қилди. 

Ливерпул шаҳар кенгаши депутати Ким Жонсон терактдан кейин исломофобия ҳолатлари ва ҳижобли аёлларга ҳужумлар кузатилаётганини айтди. “Ҳолбуки, ҳужумчининг (Имод Свалминнинг) мусулмонлар жамоасига ҳеч қандай алоқаси йўқ”, – деди у.

Шаҳар ҳокими Жоан Андерсон эса аҳолини бирдамликка ва ҳар қандай динга нисбатан нотўғри тасаввурлардан тийилишга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони Ироқнинг Дуҳок вилоятидаги ҳужумни қоралади

528 12:15 22.07.2022

Сурияда теракт содир этилди, бир киши ҳалок бўлган

324 15:05 15.06.2022

Молдова Украинанинг Тирасполдаги портлашларга алоқаси йўқ деб ҳисоблайди

711 09:17 04.05.2022

Днестрбўйи: Тирасполдаги портлашлар кимнинг иши?

1372 17:44 26.04.2022

Покистон: терактлар туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилди

719 19:05 04.02.2022

Тарихда бугун: Канададаги масжидда теракт содир бўлди

1054 10:09 29.01.2022
« Орқага