Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британияда истеъмолчилар оғир кунларни бошдан кечирмоқда

939

Мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошди. Шу сабабли аҳоли тобора арзонроқ озиқ-овқат сотиб олмоқда. 

Буюк Британияда ўтказилган ижтимоий сўров шуни кўрсатдики, яшаш нархининг ошиши баъзи британияликларни истеъмол одатларини ўзгартиришга мажбур қилган.

''The Guardian'' нашрининг ёзишича, Буюк Британияда дўконлар пештахталаридаги макарон маҳсулотлари 45 фоизга, консерваланган помидор ва тухум 13 фоизга қимматлашган. Сут нархи тахминан 20 фоизга ошди.

Иқтисодчиларнинг тахминига кўра, кейинги чоршанба куни расмий статистика апрель ойида нархларнинг умумий ўсиши тахминан 9% ни ташкил қилади. Англия банки жорий йилда бу кўрсаткич 10 фоиздан ошишини тахмин қилмоқда. Бу 1982 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Барча йирик супермаркетлар вакили бўлган Британия Чакана савдо консорсиуми (BRC) раҳбари «истеъмолчилар оғир кунларни бошдан кечирмоқда» деган фикрга қўшилади.

Миллий Статистика Бюроси (ONS) томонидан эълон қилинган яқинда ўтказилган жамоатчилик фикри ва ижтимоий тенденциялар бўйича ўтказилган сўров натижаларига кўра, ҳар бешта катта ёшлилардан иккитаси харид қилишда камроқ озиқ-овқат сотиб олади. Бу кўрсаткич 2022 йил бошидагидан икки баробар кўп.

Британия Статистика Бюроси (ONS) томонидан ўтказилган сўровга кўра, ҳар ўн британияликдан тўққизтаси бу ойда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ пул сарфлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

272 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

217 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

169 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

449 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

367 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

494 19:10 15.08.2022
« Орқага