Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британиядаги эко масжид нуфузли мукофотга номзод бўлди

576

Британия Инглиз меъморлар қироллик инстутининг Стирлинг мукофотига номзодларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди. The Guardian нашрининг хабар беришича, бу йилги номзодлар орасида Кембриж шаҳридаги Марказий жоме масжиди ҳам бор.

Стирлинг мукофоти Британияда меъморчилик бўйича энг нуфузли мукофот бўлиб, унга 1996 йилда асос солинган. Кембриждги масжид эса 2019 йилда ишга туширилган, у Европадаги илк эко масжид ҳисобланади. Масжид қурилишида энергияни иқтисод қилувчи технологиялардан фойдаланилди, томдаги йирик деразалар туфайли электрдан фойдаланмаган ҳолда табиий ёритишга эришилди. Масжид томида йиғилган ёмғир сувлари кўчатларни суғоришда ишлатилади. Томга қуёш батареялари ўрнатилган бўлиб, у орқали қиш кунларида масжиднинг 30 фоиз, ёзда эса 40 фоиз энергия эҳтиёжи қопланади. Хонақоҳда кислород камайганида ёки ҳаво исиб кетганда юқорида жойлашган тирқишлар очилиб, у ердан тоза ҳаво кира бошлайди. Эко масжид лойиҳасини таниқли олим, Кембриж университетининг исломий блимлар ўқитувчиси Тим Уинтер ишлаб чиққан.

Бу ерда бир пайтнинг ўзида 1000 киши намоз ўқиши мумкин (эркаклар – 800 нафар, аёллар – 200 нафар). Масжидда болалар майдончаси, дарсхона, учрашувлар зали ҳам бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ХАМАС Британияни судга бермоқчи

368 17:10 29.11.2021

Ўзбекистон Буюк Британия бозорига божсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

842 17:47 22.11.2021

Британия ХАМАСни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи

646 11:10 20.11.2021

Британия: терактни насроний қилди, балога қолган мусулмонлар бўлди

1541 07:48 19.11.2021

Кремл: “Россия ҳеч қандай гибрид урушлар олиб бормаяпти”

474 19:30 18.11.2021

Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35 қирувчи самолёти Ўрта ер денгизига қулади

766 15:15 18.11.2021
« Орқага