Британияда масжидлар карантин туфайли ёпилган, бироқ мусулмонлар хайрия ишларини тўхтатиб қўйгани йўқ.
Islington Tribune нашрининг ёзишича, Лондондаги “Финсбери Парк” масжиди жамоати коронавирусга қарши курашётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Улар Уитингтон давлат касалхонаси ходимлари учун иссиқ тушлик етказиб берди. Масжид раиси Муҳаммад Козбар ушбу акцияда иштирок этгани учун фаолларга миннатдорчилик билдирди.
“Маҳаллий масжиднинг вакиллари сифатида туманимиз, Ислингтон учун, айниқса, тиббиёт ходимларимиз учун нимадир қилганимиздан фахрланамиз”, – деди у.